Спорт

Осиё ўйинлари: Абдумалик Халоков бокс, Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича олтин медалларга эга чиқди

Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 19 тага етди. Боксчи Абдумалик Халоков -60 кг вазн тоифасида чемпион бўлган бўлса, дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев +100 кг вазн тоифасида финалда ғалаба қозонди.

Осиё ўйинлари: Абдумалик Халоков боксда, Музаффарбек Тўрабоев дзюдода олтин медалга сазовор бўлди

Аичи-Нагояда давом этаётган Осиё ўйинларида яна икки нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медални қўлга киритди.

Абдумалик Халоков -60 кг вазн тоифасида финал жангида Жанубий Корея вакили Жанг Донгванга қарши рингга чиқди. Халоков баҳсда рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

“Халқимизга, президентимизга ваъда бергандик, олти медал олиб келамиз деб ва ваъдамизнинг устидан чиққанимдан жуда хурсандман. Албатта, бу медал нафақат меники, мураббийларимники ҳам. Улар менга тактика вазифалар қўйилди ва ўша тактикаларни бажариб, чиройли ғалаба қозондим. Бу олтин медалимни мураббийларимга совға қиламан. Уларни ўтган байрамлари билан чин қалбимдан табриклайман. Улар бор, бизлар бормиз. Олдимизда мақсадлар катта. Интиламиз, ҳаракат қиламиз, Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб, халқимизни, президентимизни хурсанд қилишда давом этамиз”, — деди Халоков жангдан сўнг.

Халоков жанг ҳақида сўзлар экан, дастлабки икки раундни мураббийлар кўрсатмасига кўра, сўнгги раундни эса ўз хоҳишига биноан ўтказганини айтди.

“Ростини айцам, мураббийларим алдаб юр, бўлди, ҳеч нарса керак эмас деб айтгандилар. Икки раунд ютганимдан кейин, учинчи раунд келиб, айтдим, уришмасам бўлмайди, деб. Қон қайнади ва бемалол уришсам ҳам уриб қўяман, фарқи йўқ, дедим. Бўлди, эҳтиёт бўлгин, дейишди ва эркак кишида агрессия бўлади-ю, ўша агрессияни учинчи раундда чиқардик”, — деди Осиё ўйинлари чемпиони.

Шунингдек, дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ҳам Осиё ўйинларининг икки карра чемпионига айланди. У +100 кг вазн тоифасидаги финалда япониялик дзюдочини мағлуб этди.

Тўрабоев Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ҳам олтин медал олганди. Шу тариқа, Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 19 тага етди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.