Спорт

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон У23 пеналтилар сериясида Японияга ютқазди ва финалга чиқолмади

Энди Ўзбекистон У23 жамоаси 3-октабр куни учинчи ўрин учун Хитой У23 билан куч синашади.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон У23 пеналтилар сериясида Японияга имкониятни бой берди ва финал йўлланмасини қўлга кирита олмади

Осиё ўйинлари футбол турнирининг яримфиналида бўлиб ўтган Ўзбекистон У23 – Япония У23 учрашуви якунига етди.

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров бощилигидаги жамоа Сардор Баҳромовнинг тезкор голидан сўнг ўйин охиригача ҳисобда олдинда бораётган эди, бироқ 88-дақиқада гол ўтказиб юборди. Пеналтилар сериясида эса «Кунчиқар юрт» футболчилари устун келди.

Энди Ўзбекистон У23 жамоаси 3-октабр куни учинчи ўрин учун Хитой У23 билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон У23 - Япония У23 1:1 (пен. 8:9)

Голлар: Сардор Баҳромов (8) - Сена Ишибаши (88)

Ўзбекистон У-23: Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Дилшод Муртазаев, Ғиёсжон Ризақулов, Сардорбек Баҳромов, Сайдумархон Сайднуруллаев (Нурлан Ибраимов 13), Муҳаммадали Ўринбоев (Равшан Хайруллаев 66, Муҳаммадали Реимов, 117), Асилбек Жумаев (Шодиёр Шодибоев, 86), Азизбек Тўлқинбеков, Рўзибой Файзуллаев, Оллаберган Каримов

Япония У-23: Александре Писано, Кейта Косуги, Кайто Сучия, Шуто Нагано, Нелсон Ишиватари, Кеншин Ясуда, Ютака Мичиваки, Хисацугу Ишии, Шусуке Фуруя, Соичиро Мори, Сена Ишибаши

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.