Ўртачирчиқда вояга етмаган қизга уяциз ҳаракатлар қилган эркак қамоққа олинди
Жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида аввалроқ қабул қилинган қарор бекор қилиниб, ҳолат юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Натижада, жиноий иш қўзғатилиб, эркак қамоққа олинган. У ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилиш жиноятида гумонланмоқда.

Ўртачирчиқ туманида вояга етмаган қизга нисбатан уяциз ҳаракатлар содир этганликда гумонланаётган шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.
Болалар омбудсмани котибиятига Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи О.С. исмли фуқародан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда айтилишича, шу туманда яшовчи М.А. унинг вояга етмаган фарзанди Қ.M.ga нисбатан уяциз ҳаракатлар қилган.
Болалар омбудсманининг сўрови билан ушбу ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилди. Прокурор назорати остида аввалроқ жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор бекор қилиниб, ҳолат бўйича қўшимча терговга қадар текширув ишлари олиб борилди.
Натижада, М.A.ga нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисми билан айблов эълон қилинди. Эркакка нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

