«Орол-Гоби»: Ўзбекистон ва Мўғулистон ерлар деградацияси ва чўлланишга қарши курашда кучларни бирлаштирмоқда
Ўзбекистон Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Мўғулистон атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири С. Сандаг-Очир билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш ҳамда ҳар икки мамлакат дуч келаётган иқлим ўзгаришларига, жумладан, қурғоқчиликларга мослашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилдилар, […]

«Орол-Гоби»: Ўзбекистон ва Мўғулистон ерлар деградацияси ва чўлланишга қарши курашда кучларни бирлаштирмоқда
Ўзбекистон Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита раиси Азиз Абдуҳакимов Мўғулистон атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири С. Сандаг-Очир билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш ва ҳар икки мамлакат дуч келаётган иқлим ўзгаришларига, жумладан, қурғоқчилик, яйловлар деградацияси ҳамда қум-чанга бўронларига мослашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунлари бўйича «Қурғоқчил ерлар экотизимларини тиклаш ва қум-чанга бўронларини камайтириш бўйича «Орол-Гоби» шериклиги» ташаббусини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди. Биринчи босқичда Ўзбекистон ва Мўғулистонда синов тариқасидаги ҳудудларни белгилаш, ишнинг устувор йўналишларини баҳолаш ҳамда Яшил иқлим жамғармаси, Глобал экологик жамғарма, Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш учун аниқ лойиҳа таклифларини тайёрлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳамкорликнинг алоҳида йўналиши сифатида Марказий Осиё ва Мўғулистонда ер ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш механизмини (CA+M Land PPF) ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, у инвестицияларга тайёр экологик ташаббусларни ишлаб чиқиш учун амалий воситага айланади.

