Дунё

Орамиздаги қаҳрамон: Владивостокда кöзи ожиз жуфтликка 10 йилдан бери кöмаклаşаётган öзбек ҳайдовçиси ҳикояси

Бухоролик 53 ёşли Жамол Жöраев 11 йилдан бери Россиянинг Владивосток şаҳрида автобус ҳайдайди. У бир иşни öзига одат қилиб олган: 10 йилдан бери кöзи ожиз эр-хотинга автобусга çиқиş ва туşиşда ёрдам беради. Ҳайдовçи бу иşни бирор мукофот ёки миннатдорçилик уçун қилмайди.

**Орамиздаги қаҳрамон: Владивостокда кўзи ожиз жуфтликка 10 йилдан бери ёрдам бераётган ўзбек ҳайдовчиси ҳикояси**

Маҳаллий аҳоли унинг бу ишларини инсонийликнинг энг юксак кўриниши деб баҳолаб, шаҳар маъмуриятига ўзбекистонлик ҳайдовчини тақдирлашни сўраб мурожаат қилган. “Одам одамга ёрдам берсин. У дунёда сизга шу яхшиликнинг савоби керак бўлади”, – дейди у Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Жамол Жўраев ҳозир 53 ёшда. У Россиянинг Владивосток шаҳрида 7-йўналишдаги автобусда йўловчи ташийди. Ҳар куни эрталаб ишга чиқиб, белгиланган йўналиш бўйлаб қатнайдиган ҳайдовчининг ҳаётида бошқаларникидан ажралиб турадиган бир одат бор. У қарийб ўн йилдан буён кўзи ожиз эр-хотинга автобусга чиқиш ва тушишда мунтазам ёрдам бериб келади.

Унинг айтишича, жуфтлик одатда Некрасовская бекатидан автобусга чиқиб, Селхоз ёки Покровск парки томонга йўл олади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам кўриш имкониятидан маҳрум. Шу сабабли жамоат транспортидан фойдаланишда бошқаларнинг кўмагига эҳтиёжи бор. Ҳайдовчи эса уларни бекатда кўриши билан автобусдан тушади, транспортга чиқишига ёрдам беради ва ўриндиқларига жойлаштиради. Манзилга етгач, тушишлари учун ҳам кўмаклашади.

“11 йилдан бери шу ерда ишлаётган бўлсам, шунчадан бери бир-биримизни таниймиз. Исмим Жамол десам, улар ҳам билади. Автобусдан тушаман, бориб уларни олиб келаман, жойига ўтқазаман. Шунча йил ёрдам бериб келган бўлсам, айнан шу сафар интернетга тушиб қолибман”, – дейди Жамол Жўраев.

У бу ишни фавқулодда ёки алоҳида эътирофга лойиқ ҳаракат деб ҳисобламайди. Унинг учун ёрдамга муҳтож инсонга кўмаклашиш ҳаётнинг оддий бир қоидасига айланган.

**“Рус аёли шаҳар маъмуриятига ёзган”**

Жамол Жўраевнинг ҳикояси кенг тарқалишига маҳаллий аёллардан бири сабаб бўлган. Унинг кўзи ожиз йўловчиларга кўмаклашаётганини кўрган россиялик аёл бу ҳолатдан таъсирланиб, шаҳар маъмуриятига мурожаат қилган. У ўзбек ҳайдовчисининг инсонийлигини эътироф этиш зарурлигини айтган.

“Рус аёли администрацияга ёзибди. 'Сизлар ўзбекларни ёмон кўрасизлар, аммо қаранглар, улар қандай одамгарчилик қиляпти', деган мазмунда ёзибди”, – дейди Жамол Жўраев.

Мурожаатдан кейин Жўраевнинг бу эзгу ҳаракатлари Владивостокда эътироф этилиб, унга шаҳар раҳбари номидан миннатдорчилик билдирилган ва эсдалик совғаси топширилган.

“Одам одамга ёрдам берсин. Душманингиз бўлса ҳам, унга яхшилик қилинг. У дунёда сизга шу яхшиликнинг савоби керак бўлади. Шунинг учун бу ҳаётда яхшилик қилиш керак”, – дейди Жамол Жўраев.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.