“Ўқитувчиларда академик эркинлик йўқ”. Таълимда ўқитувчи феномени, улар қандай ишлашяпти?
Ўзбекистонда педагоглик нуфузли касб бўлмай қолди. Бунга бир қанча омиллар, хусусан, академик эркинлик, меҳнат шароитлари етишмаслиги ва маошнинг ҳануз паст экани таъсир қилмоқда. Нима қилиш керак? Газетаънинг таълим подкастида мавзу муҳокама қилинди.

“Ўқитувчиларда академик эркинлик йўқ”. Таълимдаги ўқитувчи феномени, улар қандай ишлаяпти?
Подкастнинг 3-сонида ўқитувчи феномени таҳлил қилинди. Таълимда ўқитувчи ким? Унинг вазифаси нима? Сифатли ўқитувчи қандай бўлиши керак? Ўзбекистонда педагогика соҳаси қандай ишлаяпти? Шу каби саволларга жавоб топиш учун бу сафар студияга доимий таълим эксперти Комил Жалилов, педагог Шокир Турсун ва Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ректори Абдували Исмоилов таклиф этилди.
— Комил ака, подкастларимизда доим биринчи мурожаат қиладиган мавзуимиз — назария. Аввал шу ҳақда гаплашсак, ўқитувчи ўзи ким ва қандай вазифани бажаради?
Ўқитувчи ким деган саволга жавоб беришдан олдин, хоҳлаймизми-йўқми, подкастимизнинг аввалги сонларига мурожаат қилишга тўғри келади. Чунки таълим барибир яхлит тизим. Олдинги подкастларда эсингизда бўлса, таълим фалсафаси ва методология ҳақида гаплашгандик, яъни ўқитишда қандай таълим фалсафалари, қандай методологик ёндашувлар борлиги ҳақида. Ўшанда таълимнинг 3 та муҳим компоненти бир-бири билан ўзаро боғлиқ экани ва шу уйғунликда ишлаши кераклигини айтгандик.
Энди ўқитувчи ким деганда, у шу тизимнинг марказида туради. Чунки ўқув дастурлари ёки таълим фалсафасини бевосита синфда рўёбга чиқарадиган — ўқитувчи. Яъни таълим олдида қандай мақсадлар турмасин, бу мақсадларга қай даражада эришилишини бевосита ўқитувчи ҳал қилади, улар энг асосий фигура ролини бажаради.
Ўқитувчининг вазифаси қандай деганда, бу ерда ҳам яна фалсафаларга қайтамиз. Таълим фалсафасидан келиб чиқиб, роллар турлича белгиланади. Умуман, биз таълим фалсафаларини бир қанча ёндашувларга бўлгандик. Анъанавий фалсафаларда мақсад кўпроқ ўқувчига жамият учун муҳим ҳисобланган билим, кўникма ёки қадриятларни етказиш ҳисобланади.
Бунда ўқувчилар пассив ролда, яъни маълумотларни қабул қилувчи, сингдирувчи ролида бўлади. Ўқитувчи эса маълумот етказувчи, яъни қандайдир эксперт сифатида гавдаланади. Иккинчи ёндашувда прогрессив фалсафалар илгари сурилганди.
Бу ерда кўпроқ ўқувчининг шахсияти, танқидий ва ижодий фикрлаши ҳамда бошқа кўникмаларини ривожлантиришга, уни фаол шахс сифатида шакллантиришга эътибор берилади. Бунда ўқитувчи фасилитатор, яъни билимни тайёр ҳолда ўқувчига етказадиган эмас, шу билимларни эгаллаш учун шарт-шароит яратадиган, йўналтирувчи сифатида намоён бўлади.
Саволлар, топшириқлар беради ва ўқувчилар шу саволларга жавоб бериш орқали ўқитувчи қўйган вазифаларни бажаради, билимларини шакллантиради. Учинчи, янада прогрессив фалсафа эса ўтган асрнинг 1950−1960-йилларида яққол юзага чиққан бўлиб, бу — реконструксионизм, яъни жамиятни қайта қуриш билан боғланади.
Бунда мактаблар ўқувчини фақат демократик жамиятга тайёрлаш, уни фаол фуқаро қилиш етарли эмас, деган хулосага кела бошлайди. Бу ерда ўқувчи нафақат фаол фуқаро сифатида, балки жамиятдаги қусурларни кўра оладиган инсон сифатида ҳам тайёрланади. Яъни эртага мактабни битиргандан кейин бир фаол аъзо сифатида жамиятни ўзгартиришга тайёр бўлиши керак.
Ўқитувчи кўпроқ диалогга киришувчи ҳамкор бўлиши керак. Қаерда қандай муаммолар бор, нимани қандай тўғриласа бўлади — шуларни тушунтиришга уринади. Умуман олганда, ўқитувчининг роли хоҳлаймизми-йўқми, мақсаддан келиб чиқиб турлича бўлади.
Албатта, битта таълим фалсафасини ушлаб олиб, ўқитувчи фақат унақа, фақат бунақа қилиши керак дейиш шарт эмас. Чунки фанлар доирасида бир кунлик дарснинг мақсади турлича бўлиши мумкин. Шунга қараб ўқитувчининг роли ҳам ўзгаради.
Ўқитувчи фақат билим бериш билан чекланиб қолмаслиги керак. Кеча ўқитувчи билим манбаи сифатида қаралган бўлса, бугун билимни фақат ўқитувчидан эмас, балки сунъий интеллект ва интернетдан ҳам олиш мумкин бўлиб қолди. Имконият кенгайди. Шундай экан, ўқитувчининг роли ҳам ўзгариб боряпти.
Авваллари ўқитувчи фақат дарсликдаги маълумотларни етказиш билан чекланган бўлса, бугун бу етарли эмас. У ўқувчига фикрлаш, мулоҳаза юритишни ўргатиши керак бўляпти, олган билимларини амалиётда қанчалик қўллаш лозимлигини тушунтириши ҳам аҳамиятли бўлиб боряпти. Шундай экан, ўқитувчи доимий равишда ўз устида ишлаши, касбий ривожланишига алоҳида эътибор бериши керак.
Шу ўринда давлат томонидан берилаётган имкониятларни ҳам санаб ўтишимиз лозим деб ўйлайман. Ўқитувчи касбининг фидойиси бўлиб, ролини яхши бажариши учун аввало унга шароит керак эди. Бундан 10 йил олдин ўқитувчиларимиз қаерда эди? Ўша пайтларда ҳали мактаб таълими сифати ҳақида ўйлашга вақти йўқ эди, чунки улар ўзига тааллуқли бўлмаган ишлар билан банд эди.
Бугун шароит яратилди, мактабларга эътибор берилди, янги малака ошириш тизими яратилди. Ўқитувчининг билими бўлмаса, бу яққол кўриниб қоладиган даражага етиб келди. Эндиликда улар доимий равишда устида ишлаб, ривожланиб, яхши билим берувчига айланишга ҳаракат қилиб боряпти.
— Абдували ака, шу жойда гапингизни бўлсам, бу ҳақида яна гаплашамиз. Ўзи шароитлар қанчалик, яъни талабга жавоб беряптими, сифатли ўқитувчилар тайёрланяптими деган саволлар ҳам бор. Комил ака санаб ўтган назариялардан қайси бирига ҳозир амалиётда жавоб бериляпти деб ҳисоблайсиз?
— Абдували Исмоилов:
Энди Комил аканинг ўзлари ҳам айтдилар, ё у, ё бу назариядамиз деб айтиш қийин, албатта. Ўқитувчининг фаолияти ўзгариб боряпти. Аввал билим берувчи бўлган бўлса, энди фасилитатор ролига ўтяпти. Фасилитатор ролига ўтиш учун реконструксия, ривожланиш йўлидамиз десак тўғрироқ бўлади.
Чунки замонавий ривожланган моделга етиб бордик деб айтиш қийин. Лекин, албатта, биз шу йўлдамиз. Малака ошириш тизимида фасилитатор бўлиш ўзи қандай, яъни мулоҳаза юритиш қандай методлар билан ўргатилади ёки танқидий фикрлашни ўргатиш учун қандай методлар керак деган саволларга жавоблар малака оширишда ўргатиб бориляпти.
Ўқитувчилар буни ўрганиб, ўз фаолиятида татбиқ этишга ҳаракат қилиб боришяпти. Ўйлайманки, биз энг замонавий моделларни жорий этиш йўлидамиз. Бунга ҳаммамиз ҳаракат қиляпмиз. Ўқитувчи ҳам эртами-кечми бу моделга етиб боради.
— Шокир ака, халқаро тажрибада кучли таълим тизимига эга давлатлар бор. Шундай тизимли мамлакатларда ўқитувчи ким ва қандай вазифани бажариши керак деб белгиланган?
— Шокир Турсун:
Шахсан мен учун ўқитувчининг 3 хил вазифаси бор. Биринчиси — таълимни лойиҳалаш. Даставвал бола нимани ўрганади, қачон ўрганади, қандай ўрганади деган саволларга жавоб ишлаб чиқиш керак. Иккинчи вазифаси — ўрганиш жараёнини ташхис қилиш.
Яъни бу баҳолаш эмас, ташхис қилиш деганда муаммолар қаерда, болалар қаерда ўргана олмаяпти, нима сабабдан муаммо пайдо бўляпти — шунинг таҳлилларини амалга ошириш керак. Албатта, унга ечимлар консорсиум, яъни жамоа билан келишилади.
Ва учинчиси, энг муҳими, бироз етишмаётгани дейишимиз мумкин, бу — мотивация уйғотиш. Яъни болага билим олиш учун ички мотивацияни уйғотиш масаласи турибди. Фанга қизиқтириш десак ҳам бўлади. Лекин умуман олганда бутун тизимда.
Мана шу 3 та вазифани бажарган ўқитувчи ҳар қандай юқорида саналган фалсафадаги идеал ўқитувчи бўлади деб ҳисоблайман. Энди амалда шундай ўқитувчилар борми деса, Ўзбекистонда кам. Қидириш керак. Топсангиз ҳам бундай ўқитувчилар қиммат. Чунки биринчи вазифа, яъни лойиҳалаш босқичига тизим рухсат бермайди.
— Комил Жалилов:
Рухсат берсангиз шу ерда қўшимча қилсам. Ҳозир санаб ўтилган бир қанча вазифалардан келиб чиқсак, таълимни лойиҳалаш жараёнига тўхталсак дегандим. Инглиз тилида энг кўп ишлатиладиган ном — инструстионал десигн. Бу — ўқитиш жараёнини лойиҳалаш дегани.
Дизайн бу ерда лойиҳалаштириш маъносида келяпти. Оддий мисол қилинса, нимадир ясаш учун биринчи ҳеч бўлмаса қоғозда чизмасини чизиб оласиз, тўғрими?! Мен якуний натижага қандай эришмоқчиман ва бунинг учун нималар керак деган нарсани кўра олиш учун ҳам чизма керак.
Таълимда ҳам худди шундай бўлиши керак, яъни маълум чораклар, йилликлар ёки умуман 11 йилликдан кейин қандай ўқувчини чиқармоқчимиз, қандай инсонни кўряпмиз деган савол бўлиши керак. Шу саволга жавоб бўлгандан кейин таълимни лойиҳалаштириш мумкин, яъни бунга олиб бориш учун нима ишлар қилиниши кераклиги ишлаб чиқилади.
Ҳозир Шокир таълим тизими ўқитувчиларга бу имкониятни бермайди деяптилар, эсингизда бўлса ўтган сафар ҳам буни гаплашгандик, яъни бизда хоҳлаймизми-йўқми жуда кўп ҳолларда таълим тизими, айниқса давлат таълим тизими ўқитувчини чегаралаб ташлаган. Академик эркинликни назарда тутяпман.
Масалан, дарслик, мавзуни танлаш имконияти йўқ. Буни расмийлар белгилаб берган. Тақвим режа деган нарса беради, хоҳлайсизми ёки йўқ, берилган мавзуни ўтасиз, ўзгартиришингиз мумкин эмас. Текширувчи келиб қолса, берилган мавзунинг ўрнига бошқа мавзу ўтаётган бўлсангиз, муаммога дуч келасиз.
Ҳар бир қадамингизни тизим белгилаб берса, функсиялар атрофияга учрайди, яъни функсиялар ишлатилмагандан кейин секин-аста йўқолишни бошлайди. Мисол учун, инсон узоқ вақт оёғида юрмаса, юриш нималигини эсдан чиқариб қўяди.
Бу ҳам шунга ўхшаган жараён, ўқитувчи амалиётда таълимни лойиҳалаштириб кўрмаса, уни эсдан чиқаради, фақат тайёр берилган материал билан ишлайди. Оқибатда яна бир катта хавф юзага келади, материалнинг асосий функсиясини мана шу материални етказишда деб билади.
Менинг назаримда, айниқса давлат таълим тизимида ўқитувчиларнинг асосий вазифаси дарсликни ўқитиш деб қаралади, болалар тушуняптими ёки йўқ, бу муҳиммасдек. Таълимни лойиҳалаштириш функсиясига имкон бермаганимиз сабабли бу функсия ўз-ўзидан емирилади ва бунга қўшилиб ёндош функсиялар ҳам йўқолиб бораверади.
Яъни фасилитатор деяпмиз-ку, унга етиб бориш учун ўқитувчи 3 та босқични босиб ўтиши керак. Масалан, мен дарслик ёзган бўлсам, уни ўзимнинг дунёқарашим билан ёзганман.
Бундай дарсликлар 10 мингдан ортиқ мактабда ўқиётган 6 миллион нафар болани қамраб ололмайди. Бунинг умуман имконияти йўқ. Абдували ака, балки сиз ҳам буни тасдиқларсиз, ўзи дарсликдан ўтиш мажбурий эканининг қонуний асосини ҳам, мантиғини ҳам тополмаганман.
Яъни ўқитувчига ўқув дастурини ўтиш мажбурий, лекин айнан дарсликдаги мавзуни ўтиш, дарсликдаги топшириқларни бажартириш мажбурий деган жойини тушунмайман.
Мен ўқитувчилар орасида ўтказилган ТАЛИС (Теачинг анд Леарнинг Интернатионал Сурвей — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕСД) томонидан ўтказиладиган ўқитувчилар ва мактаб директорлари фаолияти, иш шароитлари ҳамда таълим муҳитини баҳоловчи йирик халқаро тадқиқот) тадқиқоти натижасига урғу бермоқчи эдим. 2024-йилда ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, таълимда жуда катта силжишлар, бир қанча ижобий жиҳатлар бор.
Ўқитувчиларнинг касбидан, ойлигидан мамнунлиги, жамиятда мавқеи ошиб бораётганлиги бўйича бир қанча ижобий ҳолатлар кўрилган, шу билан бирга битта қизиқарли жиҳати бор: ўқитувчининг фаолиятини амалга ошириш учун автономияси унчалик етарли эмаслиги. Яъни мустақил эмас. Комил аканинг гапларига қўшиламан, ўқитувчи дарс олиб бориши учун ваколатлари чеклангани маълум бўлган.
Бу тадқиқотда ҳам пастроқ кўрсаткични кўрсатган. Ҳозир таълим ривожланиш йўлида кетяпти. Келгуси босқичда шу ҳақида ҳам ўйлаб кўришимиз керак деб ўйлайман. Тўғри, ҳозир ўқитувчининг дарсликни танлаш имконияти йўқ, танлашнинг ҳам вақти келади. Бунинг учун ўзи идеал дарслик қандай бўлади деган саволни кўтаришимиз керак. Бизда жуда катта ҳаракат билан Сингапур, Финландия тажрибаси орқали янги дарсликка кириб келиняпти.
Кейинги босқичда малака оширишга масъул инсон сифатида жамоамиз билан бирга шуни ўқитиш методларини жорий қилдик. Яъни 2024−2025, 2025−2026-йилларда қабул қилинган янги дарсликлардаги методларни ўқитувчиларга малака ошириш тизимида етказиб бордик. Бундан ўқитувчилар анча хурсанд бўлишди.
Хурсанд бўлиб, “йўқ, яхши методлар, яхши тажрибалар кирибди, биз буни ўргансак жудаям дарсимизга ёрдам бўларкан” деб катта қизиқиш билан қабул қилишди. 2024−2025-йилда 116 соат табиий фан бўйича, 106 соат математика фани бўйича малака ошириш дастури жорий қилинди. Дарсликлар жорий қилиниши жараёни охирига етмади, яъни ҳали 11-синфгача етиб келмади. Охирига ецин. Охирига етгандан кейин танлаш имкониятига ҳам етиб келсак керак деб ўйлайман.
Чунки амалиётда буни тескарисини кўпроқ кузатамиз.
Йўқ, кейин тўхталамизми ёки йўқ, билмадим. Лекин халқаро даражада ўқитувчининг фаолиятини таҳлил қилиш бўйича энг йирик тадқиқот — ТАЛИС. Миллий даражада ҳам ҳали бундан яхши тадқиқот чиқмади. Шунинг натижасига кўра, қатнашган педагогларнинг 95 фоизи бугунги кунда ўз касбидан мамнунлигини кўрсатган. Бу ҳам бизга яхши сигнал.
— Шокир Турсун: Космик рақамдек кўриниши мумкин, лекин нимага шунақа деб ҳисобласангиз, улар олдинги ва ҳозирги давр билан солиштиришади. Идеал билан солиштиришмайди. Яъни ўртачасини олади. Аниқроқ айтганда, олдингидан яхшироқ бўлгани учун мамнун ҳис қилади.
— Комил Жалилов:
10 йил олдинги, дейлик, ойлаб пахтадан бери келмаслик ёки бошқа ўзига хос бўлмаган ишларни бажариши билан солиштиришади. Тўғри, олдингига нисбатан ҳозир анча яхши, лекин менинг назаримда ТАЛИС ёки шунга ўхшаш тадқиқотлар натижаларини олаётганда салгина эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Инглиз тилида селф-репортинг деган тушунча бор, яъни ўзини таърифлаш ёки ўзини баҳолаш дегани. Мана шу кўникма фақат ўқитувчиларда эмас, умуман олганда жамият сифатида унчалик яхши ривожланмаган. Яъни биз ўзимизга-ўзимиз баҳо бераётганда кўпинча ёки жуда ошириб юборамиз, ёки жуда тушириб юборамиз. Тўғри баҳо беришимиз жуда қийин. Айниқса давлат структурасида ишлайдиганлар, менинг назаримда, шу кўринишдаги сўровномаларни тўлдираётганда жуда эҳтиёткорлик билан ёндашишади ва кўпроқ ўзининг шахсий кузатувларидан ёки ўзининг шахсий баҳосидан эмас, улардан нима кутилаётганига қараб жавоб беришади.
Тўғри, масалан, чиройли тўлдириб беринглар дейдиган директорлар ҳам бўлиши мумкин, уни ҳам инкор қилмаймиз. Лекин ҳатто бундай ҳолат бўлмаган тақдирда ҳам бизда барибир мендан нима жавоб кутиляпти деган нарсани кўпроқ ўйлашади.

