Технология

ОпенАИ ва яна 100 дан ортиқ компания СИ дан ҳимояланишга чақирди

Сунъий интеллект (СИ) соҳасида ишлайдиган 100 дан ортиқ компания, жумладан, Гоогле, Мисрософт, ОпенАИ ва Антҳропис барча давлатлар ва ташкилотларни ўз киберхавфсизлигини кучайтиришга чақириб, очиқ хат имзолади.

ОпенАИ ва 100 дан ортиқ бошқа ташкилотлар сунъий интеллект (СИ) таҳдидларидан ҳимояланишга чақирувчи мактубга имзо чекишди.

Мактуб муаллифларининг таъкидлашича, бу ҳимоя чоралари сунъий интеллект уларни четлаб ўтишга қодир бўлмасидан олдин амалга оширилиши шарт. Ушбу чақириққа Сапитал Оне, МастерСард, Виса, Орасле ва ИБМ каби йирик компаниялар ҳам қўшилган.

Мактубда яқин ойлар ичида сунъий интеллект ёрдамида амалга ошириладиган киберҳужумлар сони ва мураккаблиги ортиб бориши кутилаётгани қайд этилган. Муаллифларнинг фикрича, ҳозирги хавфсизлик чоралари бу таҳдидларга қарши етарли бўлмайди.

"Киберхавфсизликни яхшилаш учун вақтимиз чекланган", — дея огоҳлантиришди улар. Хусусан, мактуб муаллифлари хавфсизлик тизимларини СИ технологиялари ёрдамида такомиллаштиришга ундамоқда. Улар ҳукуматларни киберхавфсизликни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштиришга, соҳага кўпроқ сармоя киритишга ва муҳим корхоналарга бундай ҳужумлардан ҳимояланиш учун СИ тизимларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этишга чақирмоқда.

Сўнгги пайтларда синов жараёнида СИ агентларининг назоратдан чиқиб, бошқа компанияларга бузиб кириш ҳолатлари кўпайган. Хабарларга кўра, ОпенАИ нейрон тармоғи Модал ва Ҳуггинг Фасе платформаларини бузиб кирган. Шунингдек, Антҳропис компаниясининг Слауде модели учта компаниянинг маълумотларига ноқонуний киришга муваффақ бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.