Маҳаллий

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки нафар ўзбекистонлик реанимациядан оддий палатага ўтказилди — ТИВ

Омскда қурилаётган кўп қаватли уйдаги ёнғинда жароҳатланган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи яхшиланмоқда. Улар реанимациядан оддий палаталарга ўтказилди. Масала Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консулхонаси томонидан алоҳида назоратга олинган

ТИВ хабарига кўра, Омскдаги ёнғинда жабрланган икки ўзбекистонлик реанимациядан оддий палатага ўтказилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг Газетаъга маълум қилишича, Омскда қурилаётган кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин натижасида жароҳат олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси реанимация бўлимидан оддий палаталарга кўчирилган. Уларнинг аҳволи ҳозирда хавотирли эмас.

Ёнғин 15-август куни Омскнинг “Драверт кварталлари” кичик туманидаги қурилиш майдончасида юз берган эди. Ҳодиса оқибатида 11 киши касалхонага ётқизилган, улардан учтаси кейинчалик уйига жавоб берилган. Касалхонага ётқизилганлардан бири, Тожикистон фуқароси, вафот этган. Жабрланганларнинг барчаси пудратчи қурувчилар бўлган.

Кейинчалик жабрланганлардан икки нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган ва улар оғир аҳволда реанимацияга жойлаштирилган эди.

Файзиев жабрланган ватандошларнинг ҳозирги соғлиғи ҳақидаги саволга жавоб берар экан, шундай деди: “Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам касалхонаси маълумотига кўра, Омск кичик туманидаги ёнғин оқибатида жароҳат олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси кейинги даволанишни давом эттириш учун оддий палаталарга ўтказилди”.

Унинг сўзларига кўра, ватандошларнинг аҳволи шифокорларда хавотир уйғотмаяпти. Файзиев қўшимча қилди: “Масала Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консулхонаси томонидан алоҳида назоратга олинган”.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.