Маҳаллий

Омбудсманга мурожаат қилинганидан сўнг, маҳкумнинг тузалиш йўлига ўтганлиги тўғрисидаги хулоса қайта кўриб чиқилди

Адвокатнинг Омбудсманга қилган мурожаатидан сўнг, маҳкум К.Б.нинг тузалиш йўлига ўтмаганлиги тўғрисидаги хулоса қайта кўриб чиқилди. Маълум бўлишича, ушбу хулосани тайёрлашда қопланган зарарнинг бир қисми ва илгари эълон қилинган рағбатлантиришлар ҳисобга олинмаган. К.Б. 13-сонли колонияда жазо ўтаётган эди. Унинг адвокати маҳкум моддий зарарнинг сезиларли қисмини қоплагани, интизомий жазо чораларига тортилмагани ва рағбатлантиришлар олганини маълум қилди. Ходимлар […]

Адвокатнинг Омбудсманга қилган мурожаатидан сўнг, маҳкум К.Б.нинг тузалиш йўлига ўтмагани тўғрисидаги хулоса қайта кўриб чиқилди. Ушбу хулосани тайёрлашда етказилган зарарнинг қопланган қисми ва илгари эълон қилинган рағбатлантиришлар ҳисобга олинмагани аниқланди.

К.Б. 13-сонли колонияда жазо ўтаётган эди. Унинг адвокати маҳкум моддий зарарнинг сезиларли қисмини қоплагани, интизомий жазолари йўқлиги ва рағбатлантиришлар олганини маълум қилди.

Омбудсман аппарати ходимлари хулосани ўрганиб чиқиб, зарар миқдори ва қопланган сумма тўғрисидаги маълумотларда номувофиқликларни аниқладилар. Бундан ташқари, маҳкумга илгари эълон қилинган рағбатлантиришлар ҳам ҳисобга олинмаган.

Шундан сўнг, Омбудсман ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига тақдимнома киритди. Ушбу фактлар бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, унинг якунларига кўра масъул ходимларнинг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқишга қарор қилинди.

Сўнгра К.Б.нинг ҳолати комиссия томонидан унинг барча аъзолари иштирокида қайта кўриб чиқилди. Натижада унга тузалиш йўлига ўтганлиги тўғрисида хулоса берилди.

Кейинроқ материаллар суд томонидан кўриб чиқилди. К.Б.нинг озодликдан маҳрум қилиш жазосининг қолган муддати Жиноят кодексининг 74-моддасига мувофиқ бошқа, енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Шундан сўнг маҳкум жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.