Спорт

«Омадсиз» Ҳусанов

Алберт Форман ва Абдуқодир Ҳусанов эртаги

«Омадсиз» Ҳусанов

Бу мумтоз қаҳрамоннинг тақдири бугун ўзбек футболининг ёрқин юлдузи Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаётий ҳикоясини эслатади. Бир вақтлар маҳаллий «Бунёдкор» клубининг асосий таркибига кира олмаган, «эҳтиёждан ташқари» деб баҳоланган ушбу «омадсиз» футболчи ҳозирга келиб сайёрамизнинг энг кучли клубларидан бири — Англиянинг «Манчестер Сити» жамоасида ўйнамоқда.

2031-йилга қадар узайтирилган шартномага биноан, Абдуқодир йилига 7,5 миллион евро маош олади. Бу ойига тахминан 625 000 евро, ҳафтасига 144 000 евро, кунига эса қарийб 20 500 евродан ортиқ маблағ дегани.

Таққослаш учун: «Бунёдкор» клубининг ўртача футболчиси ойига тахминан 25 миллион сўм олади. Демак, бугун трансфер қиймати 50 миллион еврога баҳоланиб, Осиёнинг энг қиммат ҳимоячиси сифатида тан олинаётган Ҳусанов собиқ жамоадошларидан аниқ 340 марта кўпроқ даромад топади.

Абдуқодир ўз вақтида «Бунёдкор»нинг асосий таркибига кирганида, эҳтимол, ҳозир ҳам маҳаллий чемпионатимизда ўртамиёна ўйин кўрсатиб, ўзи ўрганган ва мослашган «комфорт зонаси»да юрган бўлармиди, худди саводи бўлганида черковдан нарига ўта олмаган Алберт Форман каби.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.