Олхўри ейиш кимларга мумкин эмас?

Олхўрини кимлар истеъмол қилмаслиги керак?
Олхўрини меъёридан ортиқ ейиш ҳатто соғлом одам учун ҳам хавфли саналади. Кўпинча меваларнинг зарари уларни нотўғри истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлади. Олхўрини айрим тоифадаги инсонлар истеъмол қилиши мумкин эмас: маҳсулот таркибидаги глюкоза ва фруктозанинг юқори миқдори диабет ва вазн ортишига олиб келиши мумкин; юқори кислоталилик гастритнинг кучайишига сабаб бўлади; индивидуал таъсирчанлик мавжуд; эмизикли оналар олхўри истеъмол қилмаслиги керак, чунки олхўри чақалоқларда диарея ва қорин дам бўлишига олиб келиши мумкин.
Олхўрини рационга эҳтиёткорлик билан киритиш лозим. Кўп миқдорда олхўри еган болаларда ошқозон бузилиши, шунингдек, эпигастрал минтақада оғриқ пайдо бўлиши мумкин (қориннинг марказий қисми ва киндик устида жойлашган).
3 ёшгача бўлган болаларга янги узилган олхўрини истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Педиатрлар бўтқа ва творогга оз миқдорда олхўри пюреси қўшиш мумкинлигини таъкидлашади.
Флавоноидларга бой кўплаб сабзавот ва меваларни истеъмол қиладиган инсонларнинг саломатлиги яхшиланади, улар юрак-қон томир тизими касалликлари ва неоплазмалардан камроқ азият чекади. Бундай фойдали компонентлар олхўрида ҳам мавжуд.
Олхўрида фаол моддалар — флавоноидлар, яъни антосиянинлар бор бўлиб, улар меваларга бинафшаранг беради. Мевалар қайта ишлангандан кейин ҳам фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. Олхўри таркибида: витамин С; витамин А; фруктоза ва сахароза; хун толаси; органик кислоталар; азотли моддалар, танинлар; макро ва микроелементлар мавжуд.
Олхўрининг асосий фойдали жиҳати ичакларни юмшоқ тозалаши ва ошқозон-ичак тракти фаолиятини нормаллаштиришидир. Олхўри иштаҳани очиш ва ичак моторикасини кучайтириш қобилиятига эга, атеросклерозда фойдали бўлиб, қон томирлари деворларида холестерин тўпланишини камайтиради.
Агар соғлиғингизда муаммо бўлмаса, кунига 3-4 дона, диареяга мойил бўлсангиз эса иккитадан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин.
Олхўрини турли бўтқалар билан бирлаштириш мумкин. Улар иккинчи нонушта ёки кечки овқатдан кейинги ажойиб десерт бўла олади. Оч қоринга олхўри ейиш ва унинг устидан сут ичиш мумкин эмас.

