Спорт

«Олтин тöп»–2026. Мукофотга ким лойиқ?

Асосий фаворитлар ҳақида.

«Олтин тöп»–2026. Мукофотга ким муносиб?

27-октабрга ўтар кечаси ўтган мавсум якунларига кўра «Олтин тöп» мукофоти соҳиби маълум қилинади. Мукофот топшириш маросими тарихда илк бор Парижда эмас, Лондондаги «Палладиум» театрида ўтказилади. Бунга мукофотнинг 70 йиллик юбилейи сабаб бўлмоқда: 1956-йилда англиялик футболчи Стенли Метюз «Олтин тöп»нинг илк эгаси бўлган.

Маросим Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. Уни франсиялик собиқ футболчи Тиерри Анри ва телебошловчи Кейт Скотт олиб боради.

Ташкилотчилар барча мукофотларни икки соат ичида топширишни режалаштирган. 2024-йилдан буён маросим «Франс Футбол» журнали ва УЕФА ҳамкорлигида ўтказиб келинмоқда.

Асосий мукофот учун икки етакчи даъвогар бор: «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва «Барселона» вингери Ламин Ямал. Англиялик ҳужумчи сермаҳсуллик борасида ажойиб кўрсаткичларга эга, испанияликда эса жаҳон чемпионати ғолиблиги бор.

Шунингдек, имконияти нисбатан юқори баҳоланаётганлар орасида Килиан Мбаппе, Лионел Месси, Хвиçа Кварацхелия ва Родри каби футболчиларни санаш мумкин.

«Олтин буца» ғолиби, ЖЧ бронза медали совриндори, Бундеслига чемпиони ва энг яхши тўпурари, Германия Кубоги ва Германия Суперкубоги соҳиби

Англиялик ҳужумчи учун 2025/26 йиллар мавсуми фаолиятидаги энг сермаҳсули бўлди. У ўтган мавсумда «Бавария» сафида 51 та расмий ўйинда 61 гол урди. Бундеслигада 36 гол билан тўпурар бўлиб, Европада қаторасига иккинчи мавсумда «Олтин буца»ни ўзига қилди.

Бундеслигада ўйинлар нисбатан камроқлиги (34 тур) ва Ҳарри барча ўйинларда қатнашмагани (31) ҳисобга олинса, унинг натижаси аҳамияти ошади.

Терма жамоадаги ўйинлар ҳам қўшиб ҳисобланганда эса унинг кўрсаткичи янада салобатли: 65 ўйинда 73 гол.

Гап фақат голларда ҳам эмас. Кейн сўнгги мавсумларда таянч зонасида ўйнайдиган форвардга айланди. Ўтган ҳафтада «Арсенал»га қарши кечган ўйинда ҳам мухлислар немислар жамоасининг барча ҳужумларини у бошлаб бераётгани, ҳатто дарвозабон позициясидан туриб олдинги чизиққа тўп етказаётганига гувоҳ бўлишди. Рақиб ҳимоячилари у нима қилмоқчи эканини олдиндан билиши мушкул масалага айланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.