Олтиариқ туманида кучли шамол оқибатида газ қувури узилиб кетди
Ҳодиса натижасида 60 та хонадоннинг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Олтиариқ туманида кучли шамол сабаб газ қувури узилиб кетди
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида кучли шамол оқибатида газ қувури узилиб тушди.
Ҳодиса 4-октабр куни Олтиариқ тумани «Бўстон» МФЙ Амир Темур кўчасида юз берган.
Диаметри 76 мм бўлган ўрта босимли келтирувчи газ қувурининг автомобил йўли устидан ўтган аркали қисми кучли шамол таъсирида узилиб, ерга қулаган.
Аварияни бартараф этиш бригадаси йўлга тушган газ қувури қисмини кесиб олиб, хавфсиз жойга жойлаштирган.
Воқеа сабаб 60 та хонадоннинг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

