Олот туманида 8,5 миллиард сўмлик замонавий сайилгоҳ барпо этилмоқда (фото)
Янги сайилгоҳ «Аму-Бухоро» каналининг «Халифа» ва «Жайхунобод» маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи қисмида қурилмоқда

Олот туманида 8,5 миллиард сўмлик замонавий сайилгоҳ қурилмоқда (фото)
Бухоро вилоятининг Олот туманида инфратузилмани янги босқичга олиб чиқадиган йирик лойиҳа ишга тушди. «Аму-Бухоро» каналининг «Халифа» ва «Жайхунобод» маҳаллалари ҳудудидан ўтадиган қисмида янги сайилгоҳ барпо этилмоқда.
Олот тумани ҳокимлиги масъул ходими Шаҳобжон Шароповнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ушбу ишлар учун 8 миллиард 510 миллион сўм маблағ ажратилган. Бунёдкорлик ишлари «Вобкент мукаммал қурилиш» МЧЖ ищи ва мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда.
Режага мувофиқ, каналнинг 3 километрлик соҳили ободонлаштирилиб, чиройли ҳордиқ масканига айлантирилади. Бу ерда манзарали дарахтлар экилади, пиёдалар ва велосипедлар учун йўлаклар, болалар ҳамда спорт майдончалари қурилади, замонавий ёритиш ва суғориш тизимлари ўрнатилади. Янги кўприк қурилиб, канал атрофи хавфсиз ҳудудга айлантирилади.

