Маҳаллий

Олмаотадан Урганчга мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди

Олмаотадан Урганчга мунтазам авиақатновлар бошланди

Қозоғистоннинг Флярйстан авиакомпанияси Олмаота—Урганч йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйди.

Парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Олмаотадан Урганчга учиш вақти 2 соат 35 дақиқани ташкил этади.

Илк рейс билан Хоразмга Қозоғистоннинг 10 та туристик компанияси вакиллари келди. Улар учун уч кунлик инфотур ташкил этилмоқда. Дастур доирасида маҳаллий туроператорлар иштирокида Б2Б учрашувлар ва воркшопълар ўтказилади.

Шунингдек, меҳмонлар Хоразмнинг тарихий-маданий обидалари ҳамда вилоятнинг туристик салоҳияти билан танишади. Қайд этилишича, бундай инфотурлар Хоразмнинг Қозоғистон туризм бозори учун имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.