Дунё

Олмаота вилоятида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси иш жойида пичоқлаб ўлдирилди. Полиция 56 ёшли гумонланувчини қўлга олган ва қотиллик факти бўйича жиноий иш қўзғатган.

Олмаота вилоятида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда КТК телеканали хабар берди.

Воқеа Олмаота вилоятининг Ақтас қишлоғида юз берган. Маълумотларга кўра, тандир нон сотиш билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси мижозлардан бири билан оғзаки тортишиб қолган. Бу жанжал тезда муштлашувга айланиб кетган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, 56 ёшли гумонланувчи жанжал пайтида пичоқ билан 35 ёшли эркакнинг кўкрак қисмига икки марта зарба берган. Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Марҳум ушбу тандирхонада беш йилдан буён меҳнат қилиб келган. Маҳаллий аҳоли уни ижобий баҳолаб, ҳеч ким билан низолашмаганини таъкидлаган. Баъзи ҳолларда у нонни бепул тарқатгани ҳам қайд этилган.

Олмаота вилояти полиция департаменти қотиллик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Полиция вакили Ернар Сайдилдиннинг сўзларига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 56 ёшли гумонланувчининг шахси аниқланиб, у қўлга олинган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи ҳозирда айбига иқрор бўлиб, кўрсатма берган. Тергов ишлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.