Маҳаллий

Олмалиқдаги “Ойдин” деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди

Олмалиқ шаҳридаги “Ойдин” деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди.

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, 30-август куни эрталаб соат 05:18 да Олмалиқ шаҳридаги “Ойдин” деҳқон бозорида ёнғин бошлангани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ёнғин-қутқарув бўлинмалари ёнғинни соат 07:12 да тўлиқ ўчирган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда тадбиркорлар ва фуқаролар ўз моллари ва жиҳозларини хавфсиз жойга кўчиришга уринаётгани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, 4-июл куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Ўрикзор” бозорида ҳам ёнғин содир бўлиб, озиқ-овқат дўконининг тахминан 150 квадрат метр майдони ёниб кетган эди. Апрел ойида эса Чилонзор туманидаги Тошкент катта ҳалқа автомобил йўли кўчасида жойлашган “Бешқўрғон” бозоридаги дўконлардан бирида ёнғин чиққан эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.