Маҳаллий

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қувур ёрилиши содир бўлди

Маълум қилинишича, мис бойитиш фабрикасининг чиқинди сақлаш омборига кетадиган магистрал қувурда ёрилиш юз берган.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида қувур ёрилиши юз берди.

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ кон-металлургия комбинатига тегишли қувур ёрилиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалгач, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ ушбу ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

Баёнотга кўра, воқеа 5-август куни соат 11:55 да содир бўлган. Мис бойитиш фабрикасининг чиқинди сақлаш омборига олиб борувчи магистрал пулпопроводда, яъни қувурда ёрилиш кузатилган.

Расмий муносабатда шундай дейилади: "Комбинат мутахассислари томонидан зудлик билан қувурни таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ҳолат бартараф этилди. Айни пайтда йўллар тозаланди".

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.