Олимлар саратон ҳужайраларининг иммун тизимидан қандай яширинишини аниқлади

Олимлар саратон ҳужайраларининг иммун тизимидан яшириниш усулини топди.
Санфорд Бурнҳам Пребйс Тиббий Тадқиқотлар Институти мутахассислари саратон ҳужайраларининг организм иммун тизимидан ҳимояланиш механизмини аниқладилар. Бу ҳақда "Ссиенсе mail.ru" нашри Ссиенсе Адвансес журналида чоп этилган тадқиқотга таяниб хабар берди.
Тадқиқотчиларнинг ма'лум қилишича, саратон ҳужайралари о'з атрофидаги иммун ҳужайралари, қон томирлари ва то'қималарни о'згартириш орқали о'зини ниқоблайди. Кузатувлар шуни ко'рсатдики, глюкоза миқдорининг ошиши о'сма муҳитида ҳужайралар атрофида шакар молекулаларидан ташкил топган махсус қатлам – гликокаликснинг қалинлашишига олиб келади. Бу қалин қобиқ саратон ҳужайраларини иммун тизими ҳужумларидан яширади.
О'тказилган тажрибалар натижасида бу жараёнда ҲСФ1 деб номланувчи оқсилнинг асосий рол о'йнаши исботланди. Ушбу оқсил асосан ҳужайраларни юқори ҳароратдан ҳимоя қилса-да, айни пайтда ко'крак саратонининг ривожланиши ва бошқа а'золарга тарқалиши – метастазга ҳам сабаб бо'лади.
Тадқиқот муаллифларининг та'кидлашича, қондаги шакар миқдорининг ортиши фақат ҲСФ1 оқсили мавжуд бо'лган муҳитда саратон ҳужайраларининг ниқобланиш хусусиятини кучайтиради.
Ушбу кашфиёт келажакда саратон ҳужайралари юзасидаги ҳимоя қобиг'ини юпқалаштирадиган ва иммун тизимига о'смани осонроқ ё'қ қилишга ёрдам берадиган янги турдаги дори воситаларини яратиш учун асос бо'лади.

