Олеşкидаги отаşкесим. Бу ҳақда нималар маълум?
Олеşки – Украинанинг Россия томонидан иşğол қилинган şаҳри. У ерда гуманитар фалокат юзага келган. Томонлар ҳудуд аҳолисини эвакуация қилиş уçун Мелания Трамп иşтирокида келиşувга эриşган.

**Олеşкидаги отаşкесим. Бу ҳақда нималар маълум?**
Украинанинг Херсон области Олеşки şаҳрида 27-октабр куни эрта тонгдан сукунат режими бошланди. Бу борадаги келишувга АҚŞнинг биринчи хоними Мелания Трамп ёрдамида эришилган.
«Слуга народа» партиясининг Украина Олий радасидаги фраксияси раҳбари ва Украина музокарачилари гуруҳи аъзоси Давид Арахамиянинг маълумотига кўра, сукунат режими 1-ноябр куни соат 22:59 га қадар давом этиши керак. Буни Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Яна Лантратова ҳам тасдиқлади. Арахамия Олеşкидаги сукунат режимини «2022-йилдан буён энг катта деескалация» деб атаган.
Мелания Трамп эса сукунат режими режадагидан икки кун олдинроқ жорий этилгани ва унинг географияси гуманитар конвойларнинг хавфсиз ўтишини таъминлаш учун кенгайтирилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, буни Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ҳам тасдиқлаган.
27-октабр куни кечқурун Украина ва Россия ўт очишни тўхтатиш режимига икки томон ҳам амал қилаётганини хабар қилди. Кремлдагилар Олеşкидаги гуманитар операция «режа бўйича кетаётгани»ни қайд этди.
Гуманитар операциянинг кўплаб тафсилотлари аниқ эмас: қайси йўллар миналардан тозаланиши, шаҳар аҳолиси қаерга ва қандай олиб чиқилиши, уларга тўғридан тўғри Украинага кетишга рухсат берилиши ёки Олеşкида қолиши, оилаларга болалари билан кетишга рухсат берилиши номаълум. Финансиал Тимес нашри маълумотига кўра, Украинага кетишни истаганлар аввал Россия назорати остидаги ҳудудга олиб ўтилади. Операция бир неча босқичда ўтказилиши маълум.
Украинанинг Оккупацияни ўрганиш маркази раҳбари Петро Андрюşçенконинг сўзларига кўра, Олеşкидан эвакуация 30-октабр куни амалга оширилиши мўлжалланган. Шаҳарни тарк этишни истовчилар ҳақида шошилинч тарзда маълумот тўпланмоқда. Эвакуация қандай амалга оширилиши ҳозирча ёпиқ маълумот, дея қўшимча қилган у. Андрюşченко аҳоли қандай олиб чиқилиши – йўллар миналардан тозаланишига боғлиқ бўлишини тахмин қилган. Унинг сўзларига кўра, Киевдаги ҳукумат Украинага кетмоқчи бўлган аҳоли учун Днипро орқали – тўғридан тўғри ўз назорати остидаги ҳудудга йўл ташкил этилишини кутмоқда.
Херсон областининг Россия таъсири остидаги қисмига тайинланган «губернатор» Владимир Салдо эса Олеşки аҳолиси РФ томонидан аннексия қилинган Қрим ёки Ростовга эвакуация қилиниши мумкинлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, улар учун аллақачон транспорт ва вақтинча жойлаштириш марказлари тайёрлаб қўйилган. Шу билан бирга, Салдо Украинага кетишни истовчиларга ҳам ёрдам кўрсатилишини қўшимча қилган.

