Маҳаллий

Оҳангаронда 2 ёшли боланинг боғчада заҳарланиб вафот этгани юзасидан жиноят иши очилди

Оҳангаронда 2 ёшли боланинг боғчада ҳашаротларга қарши доридан заҳарланиб вафот этгани юзасидан жиноий иши очилди. БПга кўра, иш касб вазифаларини лозим даражада бажармаслик моддаси бўйича очилди ва 1 киши гумонланувчи сифатида жалб қилинди. Жамоатчилик бу фожиа ҳақида бир ой ўтиб хабар топди.

Оҳангарон шаҳрида 2 ёшли боланинг боғчада заҳарланиб вафот этиши бўйича жиноят иши очилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида икки ёшли боланинг заҳарланиб вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда. 28-август куни боғча ошхонасида турган ҳашаротларга қарши дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли тарбияланувчи оғир заҳарланган.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган зарур тиббий муолажаларга қарамай, бола 30-август куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми — “Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одам ўлимига сабаб бўлиши” билан жиноят иши очилган.

Иш доирасида 1 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ММТБ ҳодиса юзасидан муносабат билдириб, вафот этган боланинг бувиси ушбу боғча ошхонасида ошпаз бўлиб ишлагани ва фожиа бола бувисининг ёнига кирган вақтида содир бўлганини маълум қилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.