Маҳаллий

Оҳангарон туманида ўқитувчи дарс пайтида ўқувчининг юзига урди. Видео

Оҳангарон туманида ўқитувчи дарс пайтида ўқувчининг юзига урди. Видео

Оҳангарон туманидаги мактабда математика ўқитувчиси дарс пайтида ўқувчининг юзига урди. Ҳодиса акс этган видео социал тармоқларда тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси юз берган ҳолатга муносабат билдирди.

Идора маълумотларига кўра, ҳодиса 21 октябрь куни Оҳангарон туманидаги 15-сонли мактабнинг математика дарсида содир бўлган. Взият ўша куннинг ўзидаёқ назоратга олинган. Ҳозирда ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа идоралар иштирокида текширув ўтказилмоқда.

Дастлабки текширув якунларига кўра, 7 «А» синфидаги дарс пайтида педагог ўқувчилардан бирининг юзига бир неча бор урганлиги аниқланган. шунингдек, у илгари ҳам ушбу ўқувчига нисбатан қўпол муносабатда бўлгани ҳақидаги маълумот текширилмоқда. Низонинг барча иштирокчилари ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Аввалроқ социал тармоқларда ўқитувчи дарс пайтида боланинг юзига бир неча бор ургани акс этган видео пайдо бўлган эди. Ҳодиса Наманган вилоятида содир бўлган, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам хизмат текширувини бошлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.