Технология

Одамларни Ойга қайси компания олиб боради? НАСА синовлар жадвалини очиқлади

НАСА «Артемида» дастури учун СпасеХ ва Блуе Оригин яратаётган Ойга қўниш аппаратларининг синов жадвалларини тақдим этди. Режага кўра, 2027-йилда астронавтлар Ер орбитасида уларнинг Орион кемаси билан туташишини синайди. Кейинги босқичда эса аппаратлар экипажсиз Ойга қўниб, одам ташишга тайёрлигини кўрсатиши керак.

Одамларни Ойга қайси компания олиб боради? НАСА синовлар жадвалини эълон қилди

Space.com хабарига кўра, ушбу жадвалларни НАСАънинг инсон иштирокидаги қўниш тизимлари — Ҳуман Ландинг Сйстем дастури раҳбари вазифасини бажарувчи Стив Крич тақдим этган.

2028-йил бошигача орбитада ёнилғи қуйиш, кемаларни туташтириш ва Ойга экипажсиз қўниш каби муҳим синовлар режалаштирилган. Уларнинг натижаси астронавтларни Ой юзасига етказадиган аппаратни танлашда ҳал қилувчи бўлади.

«Артемида ИИИ» миссиясини 2027-йилнинг учинчи чорагида учириш кўзда тутилган. Тўрт астронавт Орион кемасида Ернинг паст орбитасига чиқиб, СпасеХ ва Блуе Оригин аппаратларининг синов нусхалари билан туташиш амалиётларини бажаради.

Бу миссияда Ойга қўниш режалаштирилмаган. Унинг вазифаси — кемалар тизимларининг ўзаро мослигини текшириш. Натижаларга асосланиб, НАСА 2028-йил бошига мўлжалланган «Артемида ИВ» миссиясида қайси аппаратдан фойдаланишни белгилаши керак.

СпасеХ «Артемида ИИИ» учун мавжуд Старшип В3 юқори босқичларидан бирини қайта ишлашни режалаштирмоқда. Унга туташиш узели ва бурун қисмининг ҳимоя қопламаси ўрнатилади. НАСА ҳужжатларига кўра, бу элементларнинг механик мослиги бўйича текширувлар якунланган.

2027-йилнинг биринчи чорагида Орион билан ҳамкорликда ишлаш учун зарур тизимларни интеграция қилиш ва астронавтларга кабина тренажёрини тақдим этиш кўзда тутилган. Иккинчи чоракда парвоз синовлари, қўниш таянчларини текшириш ва экипаж кабинаси шлюзини синаш ишлари давом эттирилади.

Бироқ «Артемида ИИИ»да қатнашадиган Старшип синов нусхасида астронавтлар учун кабина бўлмайди. У Орион билан туташишни намойиш этишга мўлжалланган.

СпасеХ олдидаги энг мураккаб вазифалардан яна бири — орбитада кемалар ўртасида ёнилғи ўтказиш. Старшип Ойга йўл олиши учун Ер орбитасида қўшимча ёнилғи олиши керак.

Бунинг учун махсус танкер кемаларни ўнтагача марта учириш талаб қилиниши мумкин. Улар ёнилғини орбитадаги сақлаш аппаратига етказади, Ойга борадиган кема эса шу ерда ёнилғи захирасини тўлдиради. Компания жуда паст ҳароратдаги ёнилғини космосда ишончли сақлаш ва бир аппаратдан бошқасига ўтказишни исботлаши лозим.

«Артемида ИИИ»нинг Ер орбитасидаги синовлари учун бундай ёнилғи қуйиш талаб этилмайди. СпасеХ Ойга мўлжалланган экипажсиз Старшипъни 2027-йил учинчи чораги охири ёки тўртинчи чораги бошида учириб, йил якунигача Ойга қўндиришни режалаштирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.