Иқтисодиёт

Остобанк СИБОС 2026 тадбирида халқаро ҳамкорлар билан 100 дан ортиқ учрашув ўтказди

Хориждан маҳсулот етказиб бериш харажатларини тўлаш, тушумни қабул қилиш, янги шартнома учун молиялаштириш манбасини топиш

Остобанк СИБОС 2026 тадбирида халқаро ҳамкорлар билан 100 дан ортиқ учрашув ўтказди

Хориждан маҳсулот етказиб бериш харажатларини тўлаш, тушумни қабул қилиш, янги шартнома учун молиялаштириш манбасини топиш — бу вазифаларнинг ҳар бири ортида турли мамлакатлар банкларининг меҳнати мужассам.

Остобанк тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида СИБОС 2026 кўргазмасида яна бир бор жаҳон молия бозорининг етакчи иштирокчилари билан учрашди.

Маями шаҳридаги Миами Беач Сонвентион Сентер ҳудудида тўрт кун давомида Остобанк делегацияси банклар, тўлов тизимлари ва технологик компаниялар вакиллари билан 100 дан ортиқ учрашув ўтказди. Банк мавжуд ҳамкорлар билан алоқаларни давом эттириб, АҚШ, Европа, Осиё ва Яқин Шарқда янги боғланишлар ўрнатди.

Форум доирасида БНЙ, Раиффеисен Банк Интернатионал, ИСБС Стандард Банк, Чина Сонструстион Банк, Стандард Чартеред, Сосиéтé Гéнéрале, Ландесбанк Баден-Вüрттемберг, Сити Банк ва бошқалар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Музокараларда корреспондентлик муносабатлари, валюта ва банклараро операциялар, савдони молиялаштириш, шунингдек, тўлов ечимлари муҳокама қилинди.

«Халқаро ҳамкорликда ҳар бир ҳамкорнинг имкониятларини ва биргаликда ишлаш шартларини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Банк мижозлари учун унинг натижаси аниқ бўлиши керак: халқаро ҳисоб-китобларни муваффақиятли амалга ошириш ва ўз бизнеснинг имкониятларини кенгайтириш. Биз СИБОСда хорижий ҳамкорлар билан бирга қандай ечимларни таклиф қила олишимизни муҳокама қилдик. Юзма-юз музокаралар ушбу вазифаларни батафсил кўриб чиқиш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик учун зарур бўлган ишончни мустаҳкамлашга имкон беради», – деди Остобанк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ҳамид Жумаев.

Свифт томонидан ҳар йили ташкил этиладиган СИБОС 28 сентябрдан 1 октябргача бўлиб ўтди. Остобанк унда учинчи бор қатнашди. Бу йил банк Ўзбекистондан ўз стенди билан иштирок этган ягона банк бўлди.

Айниқса, Алишер Навоий, Амир Темур ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа атоқли намояндалари тасвирланган эсдалик тангалари катта қизиқиш уйғотди. Жамоа ушбу совғалар орқали меҳмонларни мамлакат тарихи ва бой маданий мероси билан таништирди.

Маямида Остобанк Ўзбекистоннинг замонавий, халқаро ҳамкорликка очиқ банк секторини намойиш этди. Банк 25 йиллик тажрибаси ва бизнес эҳтиёжларини чуқур англашига таянган ҳолда, мижозларини хорижий бозорларда қўллаб-қувватлаш учун узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.