Остобанк ИИИ чорак якунларини сарҳисоб қилди: фойда 57,5 %га ўсди, янги рақамли тўловлар ва 16 хил валютада ҳисоб-китоблар йўлга қўйилди
2026-йилнинг ИИИ чорагида Остобанк кредит маҳсулотлари қаторини кенгайтирди, интернет-эквайринг бўйича ҳамкорлар учун Аппле Пай ва Гоогле Пай тўловларини йўлга қўйди ҳамда корпоратив мижозларнинг халқаро ҳисоб-китоблар бўйича имкониятларини 16 та валютага оширди.

Остобанк ИИИ чорак якунларини сарҳисоб қилди: фойда 57,5 %га ошди, янги рақамли тўловлар ва 16 хил валютада ҳисоб-китоблар йўлга қўйилди
**Молиявий ўсиш рақамларда**
2026-йилнинг январ-сентабр ойларида Остобанк фойдаси 266,36 млрд сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57,53% га кўп.
1-октабр ҳолатига кўра, активлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 178,87 %га ошиб, 14,62 трлн сўмга етди. Кредит портфели 104,56%га ошиб, 832,68 млрд сўмни, хусусий капитал 38,93%га ошиб, 1,30 трлн сўмни ташкил этди. Мажбуриятлар ҳажми 4,31 трлн сўмдан 13,32 трлн сўмгача ошди - ўсиш 209,21 %. Капитал рентабеллиги (РОЕ) 27,4%, устав капитали 500 млрд сўмни ташкил этди.
Соф фоизли даромад 439,39 млрд сўмга етди, мижозлар базаси 3,66 млн кишидан ошди, ходимлар сони эса 487 кишини ташкил этди.
**Мижозлар учун янги банк маҳсулотлари ва замонавий тўлов ечимлари**
ИИИ чоракда Остобанк учта кредит дастурини тақдим этди: уй-жой сотиб олиш учун «Ипотека», янги автомобиллар учун «Автокредит 1.0» ва ишлатилган автомобиллар учун «Автокредит 2.0» дастурлари.

