ОАВ хабарларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Франсия клубига ўтиши мумкин.

ОАВ хабарларига ко'ра, О'збекистон миллий терма жамоаси футболчиси Франсия клубига о'тиши мумкин.
Франсиянинг "Ленс" футбол клуби ҳозирда Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клубида о'йнаётган 22 ёшли о'збекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиевга қизиқиш билдирмоқда. "Ленс" скаутлари Раҳмоналиевнинг о'йинини диққат билан кузатиб бормоқда.
Озарбайжоннинг 90plus.media нашрининг хабар беришича, "Ленс" футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда. Франсия клуби тез орада "Сабаҳ" раҳбариятига расмий трансфер таклифини юбориши кутилмоқда.
Раҳмоналиев "Сабаҳ"нинг Озарбайжон чемпионати ва Озарбайжон кубогидаги г'алабаларида муҳим рол о'йнаган. Шунингдек, у Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида жамоанинг асосий о'йинчиси бо'лган. Трансфермаркт ма'лумотларига ко'ра, О'збекистон миллий терма жамоасида о'йнаётган Раҳмоналиевнинг ҳозирги бозор қиймати 1,2 миллион еврони ташкил қилади.
"Ленс"нинг о'збек футболчиларига қизиқиши Абдуқодир Хусановнинг муваффақиятли о'йини билан бог'лиқ. Ҳимоячи илгари "Ленс"да о'йнаган ва ҳозирда "Манчестер Сити"да о'йнайди. Бундан олдинроқ, Ленс кейинчалик Швейцариянинг "Лугано" клубига о'тган 18 ёшли о'збекистонлик футболчи Беҳруз Каримовнинг о'йинини кузатиб боргани ҳақида хабар берилган эди.

