ОАВ: Исроил Флйдубаи самолётини уриб туширишга тайёр бўлган
Терговчиларга кўра, иккинчи учувчи самолётни Бен-Гурион номидаги аеропортга ёки Тел-Авивдаги бинолардан бирига олиб бориб урмоқчи бўлганини тан олган.

**ОАВ: Исроил Флйдубаи самолётини уриб туширишга тайёр бўлган**
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари, бортида 150 нафар фуқароси бўлишига қарамай, иккинчи учувчи капитанга ҳужум қилганидан сўнг Флйдубаи самолётини уриб туширишга тайёр эди.
Суҳбатдошларга кўра, Исроилда 11-сентабр теракти ссенарийсидаги ҳодисаларга жавоб бериш учун ишлаб чиқилган ҳаракат тартиби мавжуд. Самолёт кескин пастлай бошлагач, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари экипаж билан алоқа ўрнатишга уринган. Бу муваффақияциз тугагач, олдиндан тузилган қўмита йиғилиши чақирилган ва бошқарув маркази ташкил этилган.
Исроил ҳаво кенгликларини ёпган ва қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган. Самолёт йўналишини ўзгартириб, Саудия Арабистонига учаётгани маълум бўлгач, қирувчилар қайтарилган, Саудия ҳукумати эса ўз самолётларини ҳавога чиқарган.
Манбаларнинг таъкидлашича, агар самолёт йўналишини ўзгартирмаганида, қирувчи самолётлар учувчилари кабинадаги вазиятни яқиндан кузатиш, йўловчиларнинг ҳолатини баҳолаш ва олинган маълумотни бошқарув марказига етказиш учун унга яқинлашиши керак бўларди. Агар у ердагилар самолёт олиб қочилган, жиноятчилар эса ҳеч қандай талаб қўймаётган деган хулосага келишса, қўмита мудофаа вазири ва бош вазир билан боғланиши керак эди.
Протоколга кўра, самолётни уриб тушириш ҳақидаги қарорни бош вазир қабул қилади. Манбаларга кўра, агар самолёт осмонўпар бинолар, аеропортлар ёки қуруқликдаги бошқа нишонларга ҳужум қилиш мақсадида олиб қочилган бўлса, уни уриб тушириш камроқ талафот келтирадиган ечим сифатида баҳоланади.
**Иккинчи учувчининг янги иқрорлари**
Ўтган ҳафта охирида Флйдубаи самолётининг иккинчи учувчиси ҳақида дастлабки маълумотлар пайдо бўлганди. ОАВ хабарига кўра, у Ўмон фуқароси, 29 ёшли Ҳаммам ал-Ҳаммамий ҳисобланади. БАА ҳуқуқ-тартибот органлари уни сўроқ қилишни давом эттирмоқда.
Исроил томони тергов жараёни ҳақида мунтазам хабардор қилиниб борилади, бироқ ҳозирча жамоатчиликка маълум маълумотлар кам.
Шунга қарамай, Исроилдаги нашрлар тергов жараёнидан хабардор манбаларга таяниб, иккинчи учувчи капитан Смит Маччҳарга ҳужум қилганидан кейин парвозни давом эттириш, Исроил ҳаво ҳудудига кириш ва Тел-Авив аеропортига қўниш учун рухсат олиш ниятида бўлганини хабар қилди.

