Ўзгидромет 20 октябрь учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди
Ўзбекистонда 20 октябрь куни қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳарорат +20…+28° гача кўтарилади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат +10…+12°, кундузи — +23…+25° ни ташкил этади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кечаси +2…+7°, Устюртда баъзи жойларда — 0…+2° гача бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво +20…+25° гача исийди. Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси […]

Ўзгидромет 20 октябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
20 октябрь куни Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво +20…+28° гача исийди, хабар беради Ўзгидромет.
Тошкентда ёғингарчилик прогноз қилинмайди. Кечаси ҳарорат +10…+12°, кундузи — +23…+25° бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кечаси +2…+7°, Устюртда эса баъзи жойларда — 0…+2° гача кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +20…+25° гача кўтарилади.
Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси +5…+10°, кундузи — +20…+25° бўлади. Чўл ҳудудларида баъзи жойларда ҳарорат +1…+3° гача пасаяди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси +7…+12°, кундузи — +23…+28° кутилмоқда. Фарғона водийсида кечаси ҳарорат +7…+12°, кундузи — +20…+25° ни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда кечаси +3…+8°, кундузи — +13…+18° бўлади. Вудудларнинг катта қисмида тезлиги 7–12 м/с бўлган шарқий шамол кутилмоқда.

