«Ўзбекнефтгаз» ва McKinsey ривожланиш стратегиясини муҳокама қилди
«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Суҳраб Ҳамраев McKinsey глобал бошқарувчи ҳамкори Боб Стернфелс билан учрашди.

«Ўзбекнефтгаз» ва McKinsey ривожланиш стратегиясини муҳокама қилди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва McKinsey & Company халқаро консалтинг компанияси миллий нефть-газ компаниясининг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини тайёрлашни муҳокама қилди.
Учрашув «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Суҳроб Ҳамраев ва McKinsey глобал бошқарувчи ҳамкори Боб Стернфелс ўртасида бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида томонлар компаниянинг стратегик устувор йўналишларини белгилашга ёндашувларни, шунингдек, узоқ муддатли ривожланиш режасини шакллантиришда халқаро тажрибани қўллаш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Иштирокчилар нефть-газ соҳасидаги глобал ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда «Ўзбекнефтгаз»нинг стратегик мақсадларини аниқ белгилаш заруратига алоҳида эътибор қаратдилар.
Хусусан, компаниянинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва барқарор ривожланишнинг узоқ муддатли омилларини ҳисобга олиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар жаҳон энергетикасидаги ўзгаришларни ва нефть-газ секторини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олиши керак бўлган стратегик йўналишларни ишлаб чиқишга бағишланди.

