Маҳаллий

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп кредит ажратилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда энг кўп кредит қайси ҳудудга ажратилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда банклар томонидан берилган кредитларнинг 45 фоизи Тошкент шаҳри улушига тўғри келади. Бу ҳақдаги маълумот Марказий банк хабарида келтирилган.

2026-йил 1-август ҳолатига кўра, банклардаги жами кредит қолдиғи 644,63 трлн сўмдан ошган. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу давридагига нисбатан 68,4 трлн сўмга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида бизнес ва аҳолига энг кўп кредитлар Тошкент шаҳрида ажратилган — 292,8 трлн сўм. Бир йил аввал бу кўрсаткич 286,4 трлн сўм бўлган. Кейинги ўринларда Фарғона (28,4 трлн сўм), Тошкент (27,6 трлн сўм) ва Самарқанд (27,5 трлн сўм) вилоятларида ажратилган кредитлар улуши нисбатан юқори.

Қолган ҳудудларда кредит қолдиғи қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси — 22 трлн сўм;

Андижон вилояти — 30,3 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 28,56 трлн сўм;

Жиззах вилояти — 21 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 30,2 трлн сўм;

Навоий вилояти — 24 трлн сўм;

Наманган вилояти — 33,3 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 24,7 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 21 трлн сўм.

Бироқ Хоразм вилоятига оид рақамлар келтирилмаган.

Умумий ҳисобда кредитлар қолдиғининг 404,8 трлн сўми тадбиркорлар, 239,8 трлн сўми аҳоли ҳиссасига тўғри келади. Январ—июл ойларида корхоналар кредит қарздорлиги 5,5 фоизга, жисмоний шахсларники эса 8,9 фоизга ошган.

Аввалроқ банкларга қайтариш муддати ўтиб кетган кредитлар кескин ортгани хабар қилинганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.