Маҳаллий

Ўзбекистоннинг олтита вилоятида гилос боғларини замонавий бошқариш бўйича амалий тренинглар ўтказилди

250 га яқин боғбонлар ва мутахассислар маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда дарахтларга шакл бериш, навлар ва пайвандтагларни танлаш, шунингдек, буташ соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар. Ўзбекистон Ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) занжирни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик доирасида Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бир қатор амалий дала тренингларини ўтказди […]

Ўзбекистоннинг отита вилоятида гилос боғларини замонавий бошқариш бўйича амалий тренинглар бўлиб ўтди

250 га яқин боғбон ва мутахассислар дарахтларни шакллантириш, нав ва пайвандтагларни танлаш, шунингдек, маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда буташ масалалари бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширишди.

Ўзбекистон Ҳукумати ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) гилоснинг қўшилган қиймат занжирини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик доирасида Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида туркум амалий дала тренингларини ташкил этди. Ўқувларда 250 га яқин гилос етиштирувчилар, агрономлар ва боғдорчилик хўжаликлари мутахассислари иштирок этди.

Ўқитиш ФАО–Хитой Жануб–Жануб ҳамкорлик дастури орқали «Бир мамлакат — бир устувор маҳсулот» (OCOP) ташаббусини илгари суриш бўйича глобал лойиҳа доирасида бўлиб ўтди. Лойиҳа Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати томонидан Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги орқали молиялаштирилмоқда. Лойиҳа кўмагида ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда гилоснинг бутун қўшилган қиймат занжирини — етиштириш ва ҳосилни йиғиштириб олгандан кейинги ишлов беришдан тортиб, қайта ишлаш, маркетинг ва халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтиришгача бўлган босқичларни мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Асосий урғу дарахтларни барвақт ҳосилга киришига ёрдам берадиган ҳамда шати ва махсус платформаларга бўлган эҳтиёжни камайтириб, буташ ва ҳосилни ердан йиғиб олиш имконини берадиган шакллантириш тизимларига қаратилди. Лойиҳа мутахассиси Шуҳрат Аброров Ўзбекистондаги қарийб 20 йиллик иш тажрибасига таяниб, маҳаллий шароитларга мослаштирилган ёндошувларни, жумладан Kym Green Bush (KGB) тизимини тақдим этди.

Иштирокчилар дарахтларни шакллантириш босқичларини — экиш ва ёш боғни ривожлантиришдан тортиб ҳосил бериш давригача ўрганишди. Амалий намойишлар новдаларни кетма-кет қисқартириш асосий вертикал шохлар сонини кўпайтиришга, дарахт ўсишини мувозанатлаштиришга ва шох-шабба ичига ёруғлик киришини таъминлашга қандай ёрдам беришини кўрсатди.

Навлар, пайвандтаглар ва шакллантириш тизимларининг мослигига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар Lapins, Sweetheart, Skeena, Santina, Regina ва Kordia навларининг ўсиш ва ҳосил бериш хусусиятларини солиштиришди. шунингдек, KGB тизими учун кучли ўсувчи Mazzard, Colt, Mahaleb ва CAB 6P пайвандтаглари, шунингдек, ўртача ўсиш кучига эга MaxMa 14, Krymsk 5 ва MaxMa 60 пайвандтагларининг мослиги кўриб чиқилди. Мутахассислар нав ва пайвандтаг хусусиятларини ҳисобга олмасдан тизимдан фойдаланиш иссиқлик стресси, ўсишнинг сустлашиши ёки ҳосилдорликнинг камайиши хавфини ошириши мумкинлигини таъкидладилар.

«Паст шох-шаббали боғни бошқариш — бу шунчаки дарахтлар баландлигини камайтириш дегани эмас. Асосий шохлар сони, навнинг ҳосил бериш хусусиятлари ва пайвандтагнинг ўсиш кучи бир-бирига мос келиши керак. шунинг учун буташ бўйича ҳар бир қарорни биз муайян дарахтнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тушунтирдик», — деди лойиҳа мутахассиси Шуҳрат Аброров.

Дастур шунингдек, Ўзбекистоннинг иссиқ ёзи ва совуқ қиши шароитида боғларга қарашни ҳам қамраб олди. Иштирокчиларга боғ барпо этилгандан кейинги дастлабки уч йилда, айниқса буташдан кейин ўсишнинг қайта тикланишини қўллаб-қувватлаш учун суғориш ва ўсимликларни озиқлантиришни изчил бошқаришнинг муҳимлиги тушунтирилди. 40 ° C дан юқори ҳароратда таналарни қуёш уришидан ҳимоя қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилди.

Буташ муддатлари бўйича машғулотлар давомида кўриб чиқилаётган шароитларда ёзги шакллантирувчи кесишларни июнь ортигача якунлаш зарурлиги муҳокама қилинди. Кейинроқ ривожланадиган новдалар қишгача етарлича ёғочлашишга улгурмаслиги мумкин, бу эса совуқ уриш хавфини оширади. Иштирокчилар декабрь–январь ойларида ва нам ҳаво содир бўладиган буташ билан боғлиқ бактериал рак ва елим оқиши хавфларини ҳам ўрганишди.

Дала намойишлари кенг тарқалган хатоларни аниқлаш имконини берди: ҳаддан ташқари вегетатив ўсишни келтириб чиқарадиган жуда кам сондаги асосий шохларни сақлаб қолиш; кучсизланган дарахтларни ёзги буташ; шох-шабба ичининг ҳаддан ташқари сояланиши. Машғулотлар якунида иштирокчилар боғлар ҳолатини баҳолаш учун назорат рўйхатларини ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда буташ режаларини ишлаб чиқиш бўйича амалий топшириқларни олишди.

«Олтита вилоятда биз боғларни бошқариш бўйича аниқ ечимларга — навлар ва пайвандтаглар мослигидан тортиб, буташ муддатлари ва асосий шохлар сонигача бўлган масалаларга эътибор қаратдик. Бизнинг мақсадимиз — боғбонлар ва маҳаллий мутахассисларга ўз боғлари ҳолатини баҳолашга ва рақобатбардош маҳсулот етиштириш учун шароит яратган ҳолда уларни парваришлашни асосли режалаштиришга ёрдам беришдир», — деб таъкидлади лойиҳанинг миллий координатори Муҳаммаджон Қосимов.

Ўзбекистон глобал лойиҳа доирасида Европа ва Марказий Осиёни ифодаловчи OCOP’нинг намойиш мамлакатларидан бири ҳисобланади ва гилосни устувор маҳсулот сифатида танлаган. Дала тренинглари туркуми 2026 йил май ойида Наманганда бўлиб ўтган OCOP минтақавий семинарида ва Фарғона водийсидаги кейинги техник машғулотларда бошланган билим алмашинуви ва ҳамкорликни давом эттиради.

Амалий ўқитиш иштирокчиларнинг дарахтларни шакллантириш, мавсумий буташ ва боғларни парваришлашдаги кенг тарқалган хатоларни аниқлаш соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади. Мевалар сифати, ҳосилдорлик ва ҳосилни йиғиб олиш харажатларининг ўзгаришини баҳолаш учун ўрганилган усулларни кейинги мавсумларда қўллаш ва натижаларни атрофлича кузатиб бориш талаб этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.