Ўзбекистонликлар Беларусда рўйхатдан ўтмасдан 10 кунгача қолиши мумкин бўлади

Ўзбекистонликлар Беларусда рўйхатдан ўтмасдан 10 кунгача қолиш имкониятига эга бўлади. Ўзбекистон ва Беларус ўртасида ўзаро сафарлар бўйича протокол имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Амир Султонов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, президент Шавкат Мирзиёев бощилигидаги делегациянинг Беларусга ташрифи доирасида бир қатор келишувларга эришилган. Хусусан, фуқаролар икки давлатдан бирида рўйхатдан ўтмасдан 10 кунгача қолишлари мумкин. Аввал бу тартиб уч кунгача амал қилган эди.

“Фуқаролар учун муҳим янгиликлардан бири ўзаро сафарлар тўғрисидаги протокол имзолангани бўлди. Унга кўра, рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати уч кундан 10 кунгача узайтирилди”, деди Амир Султонов.

Маълумот учун, О'збекистон фуқаролари Беларусга визасиз кириш имкониятига эга. Жорий йил 9-июл куни Беларус пойтахти Минск шаҳрида икки давлат президентларининг олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтди. Мулоқотлар якунида президент Шавкат Мирзиёев ва Беларус президенти Александр Лукашенко Стратегик шериклик декларациясини имзолади. Шунингдек, ташриф доирасида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бир қатор шартнома ва битимлар алмашилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.