Ўзбекистонликлар 8-августга қадар барча музейларга текин киради
2-сентабрдан 8-сентабрга қадар давом этадиган музейлар ҳафталиги доирасида ўзбекистонликлар учун маданий мерос агентлиги тизимидаги давлат музейлари, музей-қўриқхоналар ҳамда уй-музейларига кириш текин бўлади. Бепул кириш имконияти бўлган музейлар сони 114 тани ташкил этади.

Ўзбекистонликлар 8-августга қадар барча музейларга текин киради
Жорий йил 2-сентабридан 8-сентабрига қадар Маданий мерос агентлиги тизимидаги давлат музейлари, музей-қўриқхоналар ҳамда уй-музейларида “Музейлар ҳафталиги” ташкил этилади.
Маълум қилинишича, ушбу ҳафталик давомида агентлик тизимидаги жами 114 та давлат музейи ва музей-қўриқхоналарига ўзбекистонликлар бепул ташриф буюришлари мумкин.
“Ушбу ҳафталик тарих, санъат ва миллий меросимиз билан яқиндан танишиш, ноёб экспонатлар ва қадимий ёдгорликлар ҳақида янги маълумотларга эга бўлиш учун ажойиб имконият”, - дейилади расмий хабарда.
Агентлик барчани мазкур ҳафталик давомида ташкил этилаётган очиқ эшиклар кунига таклиф этган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда музейлар ҳафталиги 2014-йилдан бери ҳар йили 2-8 август кунлари ўтказиб келинади. Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, ҳафталик доирасида аҳолининг шу кунлари давлат музейларига бепул кириши белгиланган.

