Спорт

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Испаниядан бешта медаль олиб келишди

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Испаниядан бешта медаль олиб келишди

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Испанияда бўлиб ўтган 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги FIDE World Championships шахмат бўйича жаҳон чемпионатида бешта медални қўлга киритишди. Терма жамоа ҳисобида — битта олтин, учта кумуш ва битта бронза мукофоти бор.

13 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Лазизабону Комилжонова жаҳон чемпиони бўлди. У ўз ёш тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

Яна уч нафар Ўзбекистон вакили кумуш медаль совриндори бўлди. Сайфуддин Эркинбоев 9 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида, Сарвиноз Бегмуратова — U13 қизлар ўртасида, Акбар Мустафақулов эса — U11 ўғил болалар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади.

11 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги бронза медални Ҳуснорахон Ҳуснитдинова қўлга киритди.

Терма жамоанинг бошқа иштирокчилари ҳам муносиб натижаларни кўрсатишди. Аминабону Зоҳирова 9 ёшгача бўлган қизлар ўртасида бешинчи ўринни эгаллади, Фазлиддин Фарҳодов эса ушбу ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида еттинчи бўлди.

Аввалроқ ўзбекистонлик етти ёшли шахматчи Муҳаммадюсуф Баҳромов максимал 9 очкодан 8 очко жамғариб, мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.