Ўзбекистонлик ёш шахматчи мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик ёш шахматчи мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпиони бўлди
Ўзбекистонлик етти ёшли шахматчи Муҳаммадюсуф Баҳромов мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. У ўз ёш тоифасида имкониятли 9 очкодан 8 очко жамғарди.
Ҳал қилувчи тўққизинчи турда Муҳаммадюсуф Владимир Караевни мағлуб этди ва 8 очко билан ўз ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида Осиё чемпионига айланди.
Мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича 20-Осиё чемпионати 1–11 октябрь кунлари Тула вилоятида бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 13 та давлатдан, жумладан, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Шри-Ланкадан 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 300 дан ортиқ ёш шахматчилар иштирок этмоқда.
Бундан аввалроқ ўзбекистонлик ёш шахматчи Ҳуснорахон Ҳуснитдинова нуфузли FIDE Woman FIDE Master (WFM) — аёллар ўртасида спорт устаси унвонини қўлга киритиб, ўзбек шахмати тарихига кирган эди.

