Спорт

Ўзбекистонлик таэквондочилар Испаниядаги Жаҳон кубогида 17 та медални қўлга киритишди

Ўзбекистонлик таэквондочилар Испаниядаги Жаҳон кубогида 17 та медални қўлга киритишди

Ўзбекистон терма жамоаси Испаниянинг Бенидорм шаҳрида бўлиб ўтган таэквондо ITF бўйича Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этди. Мусобақаларда 57 та мамлакатдан 2,7 мингга яқин спортчи қатнашди, Ўзбекистон шарафини эса 37 нафар атлет ҳимоя қилди.

Ўзбекистонлик спортчилар 17 та медални қўлга киритишди, умумжамоа ҳисобида эса терма жамоа олтинчи ўринни эгаллаб, турнир етакчилари қаторидан жой олди.

Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик таэквондочилар бешта олтин, тўртта кумуш ва саккизта бронза медалига сазовор бўлишди.

Ёзда Ўзбекистон терма жамоаси Сеулда бўлиб ўтган таэквондо бўйича халқаро турнирда ҳам 12 та медални қўлга киритган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.