Ўзбекистонга Таиланддан 13 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринишди
Ўзбекистонга Таиланддан 13,08 кг гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринишди. Божхоначилар ушбу партияни йўловчининг юки орасидан топишди, сўнгра унинг Самарқанддаги қабул қилиб олувчисини қўлга олишди. 5 сентябрь куни 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси Таиланддан учиб келди. Унинг юкини кўздан кечириш давомида божхона ходимлари учта вино шишаси ва зираворлар қадоқларида шубҳали моддаларни аниқлашди. Экспертиза уларда 7 кг 580 […]

Ўзбекистонга Таиланддан 13 кг дан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини олиб киришга уринишди
Ўзбекистонга Таиланддан 13,08 кг гиёҳвандлик моддаларини олиб киришга уринишди. Божхоначилар ушбу партияни йўловчининг юки орасидан аниқлашди, сўнгра Самарқандда унинг қабул қилиб олувчисини қўлга олишди.
5 сентябрь куни 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси Таиланддан учиб келди. Унинг юки кўздан кечирилганда, божхона ходимлари учта вино шишаси ва зираворлар қадоқлари ичидан шубҳали моддаларни топишди.
Экспертиза ичида 7 кг 580 г гашиш мойи борлигини кўрсатди. Модда таркибида тетрагидроканнабинол аниқланди.
Тезкор тадбирлар давомида эркак гиёҳвандлик моддаларини 1,8 минг доллар эвазига Самарқандга етказиб бериши керак бўлганлиги маълум бўлди. Божхона органлари маълумотларига кўра, у топшириқни Telegram орқали куратордан олган.
Самарқандда божхона ходимлари ушбу партияни қабул қилиб олаётган 47 ёшли эркакни қўлга олишди. Унинг уйида ўтказилган тинтув чоғида яна 5,5 кг га яқин гашиш мойи ва мастлик ҳолатини келтириб чиқарадиган қуритилган қўзиқоринлар топилди.
Шу тариқа, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 13 кг 80 г гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишига чек қўйишди. Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу миқдор тахминан 200 минг кишига етиши мумкин эди.
Мусодара қилинган моддаларнинг қора бозордаги қиймати 1,7 млн доллардан ошиши мумкин эди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

