Иқтисодиёт

Ўзбекистонга энг кўп товуқ гўшти етказиб берувчи давлатлар қайсилар

Ўзбекистонга товуқ гўштини энг кўп қайси давлатлар етказиб бермоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ-август ойларида Ўзбекистон 18 та давлатдан умумий қиймати 47,6 млн долларга тенг бўлган 39,8 минг тонна товуқ гўшти импорт қилган.

2025 йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 7,9 минг тоннага ёки 24,8 фоизга ошган.

Ушбу даврда Ўзбекистонга товуқ гўшти етказиб берувчи энг йирик давлатлар қаторидан Туркия — 10,2 минг тонна, Россия — 7,2 минг тонна ва Хитой — 5,2 минг тонна билан жой олди. Кейинги ўринларда Беларус — 3,5 минг тонна ва АҚШ — 3,4 минг тонна билан бормоқда. Бошқа давлатлар ҳиссасига 10,3 минг тонна импорт тўғри келди.

Август ойида бутун республика бўйлаб паррандачилик соҳасида 432 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилиши маълум бўлган эди. Бу 2028 йилгача қўшимча 100 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқариш, омихта ем ишлаб чиқаришни 3,3 млн тоннагача ошириш ва замонавий сўйиш қувватларини 20 фоиздан 50 фоизгача кенгайтириш имконини беради. Бу ҳақда Президентга чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тақдимотида сўз юритилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.