Маҳаллий

Ўзбекистонга доимий яшаш учун келганлар сони 2,5 баравар ошди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил январидан июнига қадар хорижий давлатлардан Ўзбекистонга доимий яшаш учун 1649 киши келган.

Ўзбекистонга доимий яшаш учун келганлар сони 2,5 баравар ошди.

2025-йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 976 кишига ошди, бу 2,5 баравар кўп деганидир.

Мавжуд маълумотларга кўра, чет элдан келганларнинг аксарияти қуйидаги мамлакатлар фуқаролари: Россия (580), Қозоғистон (362), Тожикистон (147) ва бошқа мамлакатлардан 560 киши.

Минтақавий жиҳатдан энг кўп келганлар сони Тошкент шаҳри (1089), Тошкент вилояти (269) ва Қорақалпоғистон Республикаси (115) да қайд этилган. Кейинги ўринларда Навоий вилояти (31), Самарқанд (22), Хоразм (21), Сурхондарё (18), Сирдарё (15), Фарғона (15), Бухоро (13), Наманган (13), Жиззах (12), Андижон (11) ва Қашқадарё вилояти (5 киши) туради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.