Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра 21 490 тани ташкил этди, шундан 4 758 таси қўшма корхона ва 16 732 таси хорижий корхонадир, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси 17 сентябрь куни.

Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой етакчилик қилмоқда
Сўнгги беш йил ичида фаолият кўрсатаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 1,7 бараварга ошди, уларнинг умумий сондаги улуши эса 56,2 фоиздан 77,9 фоизгача кўпайди.
Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги энг кўп корхоналар Хитой инвесторлари томонидан рўйхатга олинган — 6 436 та корхона. Кейинги ўринларни Россия — 3 589 та, Туркия — 2 365 та, Қозоғистон — 1 345 та, Корея Республикаси — 739 та, Афғонистон — 725 та, Озарбайжон — 503 та, Тожикистон — 483 та, Бирлашган Араб Амирликлари — 464 та ва Ҳиндистон — 446 та корхона билан эгаллаб турибди.
Фаолият кўрсатаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 1 август ҳолатига кўра 20 973 тани ташкил этган бўлса, 1 сентябрь ҳолатига кўра уларнинг сони 21 490 тага етди, бу эса 517 та субъектга кўпайганини англатади.

