Ўзбекистондаги кўп квартирали уйларнинг 96 фоизи қишга тайёрлаб бўлинди
Ўзбекистонда коммунал инфратузилмани куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунгача 6 686 та кўп квартирали уйдан 6 431 тасида ишлар якунланди — бу режанинг 96 фоизини ташкил этади. Уйларни тайёрлашга 242 миллиард сўм йўналтирилди. 1 110 та том, 6 234 та йўлак (подъезд), 833 та ертўла, 433 та уйдаги муҳандислик тармоқлари ва 644 та уйнинг фасад қисми таъмирланди. Бундан ташқари, 105 та […] тайёрланди.

Ўзбекистондаги кўп квартирали уйларнинг 96 фоизи қиш мавсумига тайёрлаб бўлинди
Ўзбекистонда коммунал инфратузилмани куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунгача 6 686 та кўп квартирали уйдан 6 431 тасида ишлар якунланди, бу режанинг 96 фоизини ташкил этади.
Уйларни тайёрлашга 242 миллиард сўм йўналтирилди. 1 110 та том, 6 234 та кириш йўлаги (подъезд), 833 та подвал, 433 та уйдаги муҳандислик тармоқлари ва 644 та уйнинг фасад қисми таъмирланди.
Шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган аварияларни тезкор бартараф этиш учун 105 та авария-тиклаш бригадаси, 116 та махсус техника ва 429 нафар ходим шай ҳолатга келтирилди.

