Ўзбекистонда йил бошидан буён бешта янги газ кони очилди
Президент Шавкат Мирзиёев нефт-газ тармоғини ривожлантириш режалари билан танишди. Тақдимотда геология-қидирув ва газ қазиб олиш натижалари ҳақида маълумот берилди. Йил бошидан буён ҳудудларда 80 та қудуқ, жумладан, чуқур қудуқлар бурғиланди. Уларнинг айримлари 6 минг метр ва ундан ортиқ чуқурликка етади. Йил якунига қадар яна 40 та қудуқни бурғилаш режалаштирилган. Бу йил уч ўлчамли сейсмик қидирув ҳажмини […] ошириш мўлжалланмоқда.

Ўзбекистонда йил бошидан буён бешта янги газ кони аниқланди
Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғини ривожлантириш режалари билан танишди. Тақдимотда геология-қидирув ва газ қазиб олиш якунлари тақдим этилди.
Йил бошидан буён ҳудудларда 80 та қудуқ, жумладан, чуқур қудуқлар бурғиланди. Уларнинг айримлари 6 минг метр ва ундан ортиқ чуқурликка тушади. Йил якунига қадар яна 40 та қудуқни бурғилаш режалаштирилган.
Жорий йилда уч ўлчамли сейсмик қидирув ишлари ҳажмини беш баробарга ошириш кўзда тутилган. Асосий эътибор Устюртнинг чуқур қатламларига ва янги конларни ўзлаштиришга қаратилади.
Газ транспорт тизимини ривожлантириш масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Янги газ қувурлари қуриш ва компрессор станцияларини модернизация қилиш йилига 125 миллион куб метргача газни тежаш имконини беради.
Корхона қувватини йил якунига қадар 40 фоиздан 65 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.
Президент геология-қидирув ва бурғилаш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, давлат раҳбари йирик лойиҳаларни молиялаштиришни таъминлаш ва тармоқ корхоналари самарадорлигини оширишни топширди.
Бундан аввалроқ Устюрт платосининг Мўйноқ туманида янги Қоратов газ-конденсат кони очилган эди. Мутахассислар дастлабки саноат миқёсидаги газ ва конденсат оқимини олишди. Йил якунига қадар у ерда иккинчи қидирув қудуғини бурғилашни якунлаш ва яна иккита қудуқда ишларни бошлаш режалаштирилган.

