Ўзбекистонда валюта облигацияларининг илк чиқарилиши рўйхатга олинди
НАПП чет эл валютасидаги корпоратив облигацияларнинг биринчи чиқарилишини рўйхатдан ўтказди. Эмитент сифатида Asia Alliance Bank иштирок этди.

Ўзбекистонда валюта облигацияларининг илк чиқарилиши рўйхатга олинди
Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги чет эл валютасида ифодаланган корпоратив облигацияларнинг илк чиқарилишини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ИЛМА хабар бермоқда.
«Asia Alliance Bank» АТБ облигациялар эмитенти бўлди. Чиқарилишнинг умумий ҳажми 20 млн АҚШ долларини ташкил этади, бир дона облигациянинг номинал қиймати эса 100 АҚШ доллари этиб белгиланган.
Қимматли қоғозларни жойлаштириш очиқ обуна йўли билан амалга оширилади.
Чиқарилишни давлат рўйхатидан ўтказиш Капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, муомалада бўлиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги, 2024 йил 29 апрелда 3826-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилди.
Ўзбекистон резидент-эмитентлари учун чет эл валютасида ифодаланган корпоратив облигацияларни чиқариш имконияти Президентнинг 2025 йил 18 декабрдаги «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-254-сонли фармонига мувофиқ «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида яратилган эди.
ИЛМА маълумотларига кўра, янги воситанинг жорий этилиши Ўзбекистон капитал бозоридаги молиявий воситалар кўламини янада кенгайтиришга қаратилган.

