Иқтисодиёт

Ўзбекистонда уй-жой савдоси етти ойда 21 фоизга ўсди

Ўзбекистонда уй-жой савдоси етти ой ичида 21 фоизга ошди

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори сезиларли ўсишни намоён қилмоқда. Бу борада Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқот ўтказди.

Таҳлилга кўра, 2026-йил июл ойида мамлакатда 26,3 мингта уй-жой олди-сотди қилинган. Савдолар ҳажми июн ойига нисбатан 4 фоизга кўпайган.

Жорий йил бошидан буён бозорда қарийб 197,4 мингта уй-жой савдоси амалга оширилган. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига қараганда 34,3 мингтага ёки 21 фоиздан зиёдга юқори.

“Ушбу динамика бозорда юқори фаоллик сақланиб қолаётгани ва кўчмас мулкка бўлган талаб барқарор эканидан далолат беради”, дейилади таҳлилда.

Таҳлилда кўчмас мулк сотувларининг ортиши мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кузатилгани қайд этилган. Энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (31,6 фоиз), Сирдарё (30,7 фоиз) ва Навоий вилоятида (25,5 фоиз) қайд этилган. Ўз навбатида, ушбу ҳудудлардаги кўрсаткичлар республикадаги ўртача ўсиш суръатидан юқори ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.