Ўзбекистонда теннис билан шуғулланувчилар сонини 3 минг кишига етказмоқчи бўлишяпти

Ўзбекистонда теннис билан шуғулланувчилар сонини 3 минг кишига етказмоқчи бўлишяпти
2030 йилга бориб Ўзбекистонда теннис билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 минг кишига етказиш ва мураббийлар сонини 200 нафарга етказиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, мамлакат ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича Осиёнинг кучли 5 та давлати қаторига киришни мақсад қилган.
Ушбу мақсадларга эришиш учун 2026 йил 1 октябрдан бошлаб мамлакатда доимий равишда бир қатор халқаро ва республика мусобақалари ўтказила бошланади.
Улар орасида ATP, WTA ва ITF шафелигидаги турнирлар, шунингдек, Ўзбекистон кубоги ҳамда ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасидаги республика чемпионати бор.
Бундан ташқари, катталар ўртасида Uzbekistan Open халқаро турнири, эркаклар ўртасида эса ATP Challenger сериясидаги мусобақалар ўтказилади.
Теннисни истиқболли йўналишлар қаторига киритиш алоҳида вазифа сифатида белгиланган.

