Ўзбекистонда шифокорлар сони 112 мингдан ошди - эркаклар кўпроқ
Ўзбекистонда 2026-йил 1-январ ҳолатига 112 420 нафар шифокор фаолият юритган. Уларнинг 53,6 фоизини эркаклар, 46,4 фоизини аёллар ташкил этган.

Ўзбекистонда шифокорлар сони 112 мингдан ошди, эркаклар улуши юқори
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шифокорлар сони 2024-йилга нисбатан 4 923 нафарга, яъни 4,6 фоизга ошган.
Жами шифокорларнинг 60 282 нафари эркаклар, 52 138 нафари эса аёллардир. Шундай қилиб, эркак шифокорлар аёл ҳамкасбларидан 8 144 нафарга кўп.
Шунингдек, ушбу сана ҳолатига кўра, мамлакатда ҳар 10 минг нафар аҳолига ўртача 29,4 нафар шифокор тўғри келган.

