Технология

Ўзбекистонда санъатнинг янги даври бошланяптими?

Санъатда технологиялар тобора катта рол ўйнамоқда. Бугун сунъий интеллект ёрдамида филм, мусиқа, тасвирий санъат ва бошқа ижодий маҳсулотларни яратиш мумкин.

Ўзбекистонда санъатнинг янги даври бошланяптими?

Ўзбекистонда ҳам бу йўналишда янги қадам қўйилди. Президентнинг ПФ–103-сон фармони доирасида Рақамли санъат ижодий бирлашмаси ташкил этилди.

Бирлашманинг асосий вазифаларидан бири — сунъий интеллект ва рақамли технологияларни санъат ҳамда маданиятга олиб кириш, янги ижодий йўналишларни ривожлантириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш.

Бирлашманинг ижодий раҳбари этиб таниқли клипмейкер ва маданият вазири маслаҳатчиси Рауф Набиев тайинланди. Касбий таълим агентлиги раҳбари Азимжон Ҳусанов ҳамраҳбар сифатида, маданият вазири Озодбек Назарбеков эса вазирлик томонидан масъул сифатида жараёнларда иштирок этмоқда.

Бу ерда фақат ижод билан чекланиб қолинмайди. Бирлашма қошида Рақамли тадқиқотлар маркази ҳам ташкил этилмоқда.

Марказ санъат ва маданиятдаги муаммоларни ўрганади, уларни рақамлаштириш ва сунъий интеллект ёрдамида ҳал қилиш имкониятларини излайди. Яъни янги технологиялар шунчаки қўлланмайди, балки улар бўйича тадқиқотлар ҳам олиб борилади.

Яна бир муҳим йўналиш — ёшлар учун замонавий технологиялар бўйича бепул таълим яратиш.

Бу жараёнда ёш истеъдодларни аниқлаш, уларни реал лойиҳаларга жалб қилиш ва профессионал портфолио шакллантиришга эътибор қаратилади. Кейинчалик иқтидорли ёшларни халқаро лойиҳаларга олиб чиқиш ва замонавий касбларга йўналтириш режалаштирилган.

Буюк Британияда намойиш этиладиган сунъий интеллект филмларини яратиш ва тақдим этиш бўйича Лондондаги Самбридге Муслим Соллеге декани Шайх Абдул Ҳаким Мурад (Тим Винтер) ҳамда Др Белал Алаббас билан ҳамкорликка асос солинган. Ҳозир бу йўналишдаги ишлар амалий босқичда давом этмоқда.

Бирлашган Араб Амирликларида эса АКСУМ ҳолдинг раҳбари Улуғбек Максумов билан халқаро даражадаги сунъий интеллект филми яратиш бўйича келишув имзоланган. Лойиҳа устидаги ишлар аллақачон бошланган.

Демак, гап фақат янги бир ташкилот тузилганида эмас. Мақсад — сунъий интеллект ва рақамли технологияларни Ўзбекистон санъатига олиб кириш, ёшларни бу йўналишга тайёрлаш ва маҳаллий ижодий лойиҳаларни халқаро майдонга олиб чиқиш.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.