Ўзбекистонда қуёш ва шамолни «омборда сақлаш»ни ўрганишди
Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларининг қуввати 6,3 ГВт дан ошди. Эндиликда мамлакат кундузги генерацияни йўқотмаслик ва ундан кечки тиғиз соатларда фойдаланиш учун энергияни сақлаш тизимларини ривожлантирмоқда. Ҳозирда умумий қуввати 4,2 ГВт бўлган 26 та аккумулятор лойиҳаси шакллантирилган бўлиб, улардан 17 таси аллақачон амалга оширилмоқда. Тизимнинг мазмуни оддий: кундузи қуёш ва шамолдан олинган энергия тўпланади, кечқурун эса узатилади […]

Ўзбекистонда қуёш ва шамолни «жамғариш»ни ўрганишди
Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларининг қуввати аллақачон 6,3 ГВтдан ошди. Эндиликда мамлакат кундузги генерацияни йўқотмаслик ва ундан кечки тиғиз вақтларда фойдаланиш учун энергияни сақлаш тизимларини кўпайтирмоқда.
Ҳозирги вақтда умумий қуввати 4,2 ГВт бўлган 26 та захиралаш лойиҳаси шакллантирилган бўлиб, улардан 17 таси аллақачон амалга ошириш босқичида турибди.
Тизимнинг ишлаш принципи оддий: кундузи қуёш ва шамолдан олинган энергия жамғарилади, кечқурун эса тармоққа узатилади. Бу газ электр станцияларида қўшимча ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёжни камайтиришга ва газ сарфини тежашга ёрдам беради.
2030 йилгача расмийлар энергияни сақлаш бўйича янги лойиҳаларни ишга туширишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда сентябрь ойида давлат раҳбарига электр энергетикаси истиқболлари тақдимоти чоғида сўз борди.

