Маҳаллий

“Ўзбекистонда олти ойда 815 та янги боғчалар очилди” — бош вазир ўринбосари

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда олти ой ичида 815 та янги боғча очилиб, 42 мингга яқин болалар учун қўшимча жойлар яратилган. Бу ҳақда у 25-август куни парламент йиғилишида депутатларга “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида 2026-йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бераётганида айтиб ўтди.

Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимини ҳам эгаллаб турган Қўчқоровнинг сўзларига кўра, биринчи ярим йилликда республика бўйлаб жами 815 та янги давлат, давлат-хусусий шериклик асосидаги ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган. Натижада 42 мингга яқин янги болалар ўрни пайдо бўлган. Шунингдек, нодавлат умумий ўрта таълим мактаблари сони 786 тага етиб, уларда таҳсил олаётган ўқувчилар сони 181 минг нафарни ташкил этган.

Жамшид Қўчқоров стратегия доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади. Унинг айтишича, 17 минг нафардан ортиқ хотин-қизларга олийгоҳларга ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган. Бундан ташқари, тўлов-контракт асосида таълим олаётган 4 900 нафар талаба қизларга 64 миллиард сўм миқдорида фоизсиз таълим кредитлари ажратилган. Магистратурада ўқиётган 11 минг нафар хотин-қизларнинг эса 75,5 миллиард сўмлик тўлов-контрактлари қоплаб берилган.

Ҳукумат вакили ярим йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 12 минг нафар ёшга 27 миллиард сўм моддий ёрдам кўрсатилганини ҳам қайд этди.

Аввалроқ Жамшид Қўчқоров ярим йил мобайнида 500 минг нафардан ортиқ аҳоли доимий ишга жойлаштирилганини маълум қилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.