Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари учун хорижга жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик кенгайтирилади
2027 йилдан бошлаб фуқаролар хорижий иш берувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда чет элда ишлашга тайёрланади. Тил ва касбий тайёргарлик дастурлари уч ойдан олти ойгача узайтирилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) вакили Андрей Грей келишиб олдилар. Шунингдек, томонлар Швеция билан меҳнат мобиллиги бўйича пилот лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда. Жўнаб кетишдан олдин фуқаролар […]

Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари учун хорижга кетишдан олдинги тайёргарлик кенгайтирилади.
2027 йилдан бошлаб фуқароларни хорижий иш берувчиларнинг талабларини инобатга олган ҳолда чет элда ишлашга тайёрлаш бошланади. Тил ва касбий тайёргарлик муддатлари уч ойдан олти ойгача узайтирилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) вакили Андрей Грей келишиб олдилар.
Бундан ташқари, томонлар Швеция билан меҳнат мобиллиги бўйича пилот лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда. Кетишдан олдин фуқароларга меҳнат ҳуқуқлари, шартнома шартлари, молиявий саводхонлик ва онлайн-фирибгарликдан ҳимояланиш усуллари ҳақида маълумот берилади. INTIL маркази ўқитиш майдончаларидан бирига айланади.

